Шавкат Мирзиёевнинг вилоятларга сафар режими ўзгарди

0

Шавкат Мирзиёев вилоятларга уюштирган сафарининг биринчи кунида у ердаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши билан, иккинчи куни эса — минтақанинг ҳарбий-маъмурий соҳаларидаги вазиятни диққат билан ўрганиб чиқади, деб хабар беради «Халқ сўзи»га таяниб daryo.uz

Ўзбекистон Президенти бир йил давомида шундай ишлаш ниятида. Ҳокимлар, ҳарбий округларнинг қўмондонлари ва бошқа масъулиятли шахслар буни инобатга олишлари зарур.

Таъкидлаш жоизки, ҳарбий-маъмурий секторлар мудофаа соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш, армия ва халқнинг бирдамлигини таъминлаш учун яратилган. Уларнинг ёрдами билан мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлашда маҳаллий ҳокимиятларнинг роли янада фаол ва аҳамиятли бўлади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: