Свердловскда яшовчи эркак улфатининг ҳаётига моторли арра ёрдамида нуқта қўйди…

0

 

Фожиа Свердловск вилоятига қарашли Алапаевск шаҳрида содир бўлди. Рождество байрамини улфати билан нишонлаётган 45 ёшли эркак кайфи ошдими, баҳсга эрк берди. Бора-бора баҳс жанжалга айланди. Шунда улфат жаҳл устида унинг башарасига мушт тушириб қолди. Шубҳасиз, эркак ҳам қараб ўтиргиси келмади. Қўлига бензинда ишлайдиган моторли аррани олди-ю, улфатининг бошини танасидан жудо қилди.

Икковлари шу кунга қадар ўша арранинг орқасидан тирикчилик қилиб келишганди. Дарахт кесиб сотишарди.

Тез орада қотиллик юз берган жойга тергов қўмитаси ва полиция вакиллари етиб келди. Эркак олдинига жасадни беркитишга уринди. Бахтга қарши улгурмади.

Уни қамоққа олишди. Ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

life.ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here