Ўлимга маҳкум қилинганлар (73-қисм)

0

Ҳаммаёққа тун этагини ёйиб, салқин туша бошлаганда уйга кирдик. Киришимиз билан чироқ ўчиб қолди.

— Бекорга чироқ ўчмади, — дедим мен Ольгани қўрқитиш мақсадида, — бу ерларда руҳлар кезиб юрибди. Улар атайлабдан чироқни ўчиришган.

— Алдама, — деди Ольга, унинг овози қалтираб чиқди.

— Мана, масалан, кеча ўчмаганмиди? Ундан олдинги кун-чи? Ўчмаган. Лекин бугун ўчди. Бунда бир сир борга ўхшайди… Петькадан бу ерлар тўғрисида сўраб қолмаган эканмиз. Балки ҳақиқатан ҳам руҳлар маконидир. Айтишларича, одам қони қаерда кўп тўкилган бўлса, ўша жойда безовта руҳлар кезиб юрармиш. Яна уларнинг орасида ёвузлари ҳам бўлармиш. Ҳозир сен билан мен турган жой овлоқ. Кимсасиз. Айнан жин-ажиналар базм уюштиришлари учун қулай. Биз эса уларга халақит берамиз. Бундан, албатта, уларнинг жаҳли чиқади. Ва…

— Илтимос, бошқа ҳеч нарса дема, — деди Ольга йиғи аралаш, менинг гапимни бўлиб, — қўрқиб кетяпман, ундан кўра бирорта шам топайлик.

— Қаёқдан топамиз? Бу уйда шам борми? Петька балки олиб келмагандир.

— Бирон нарса қил. Ёки мени бағрингга бос! Бўлмаса менинг юрагим ёрилиб кетади.

— Агар гапларимнинг ҳаммаси ҳазил бўлса-чи, ундаям юрагинг ёриладими?

— Мен китобларда кўп ўқиганман. Ҳақиқатан ҳам ёвуз мавжудотлар мана шундай жойларда изғишаркан. Ёдимга солиб қўйдинг…

У шундай дейиши билан ташқарида нимадир тиқирлади.

— Ана, — деди Ольга бирдан менинг қўлимни ушлаб, — улар келишди!

— Қўрқма, балки шамол бирон нимани қимирлатгандир. Ҳазиллашдим. Ундан кўра юр, ётамиз. Битта ухласак, тонг отади, ундан кейин анави икки оғайни келади. Шу билан олам гулистон.

— Сен мен билан ётасанми?

— Ётолмайман. Уйқусираб ярамга тегиб кетасан.

— Мен қимирламай ухлайман. Илтимос, мени ёлғиз қолдирма, бўлмаса ўлиб қоламан.

— Бунча ваҳима қиласан. Аслида руҳ-пуҳ деганлари йўқ нарса. Мен сенга ҳазил қилдим. Кейин китобларгаям одамлар бўлар-бўлмас нарсаларни ёзиб ташлайверишади. Ишонма… Мен ниҳоятда чарчадим. Ўзинг дўхтирсан-ку. Менга ҳозир кўп юриш мумкинмас, ётамиз.

— Ҳамшираман, дўхтирмас. Ўқиган китобларим ҳам оддий эмас эди, ҳаммаси илмий. Мен билан ёт, ўтинаман.

— Бўпти, қуёнюрак. Агар шу билан тинчлансанг, бирга ётаман. Айтиб қўяй, орамизга пичоқ қўйиб қўямиз, — дедим ноилож унинг гапига кўниб.

— Нега пичоқ? — деди у ҳайрон бўлиб.

— Қоидаси шунақа. Агар эркак киши бегона аёл билан ётишга тўғри келиб қолса, иккаласининг ўртасига пичоқ қўйилади.

— Нима учун?

— Бунисини билмайман. Менимча, интимнинг олдини олиш учун бўлса керак.

— Қизиқсан-а, сен мени зўрлаётганинг йўқ-ку, агар интим билан шуғулланиб кетсак, менинг ўзим рози бўлган бўламан. Ўзи кун бўйи қийналиб кетдим… Шуғулланмасак ҳам керак. Сен ҳали тайёр эмассан. Майли, пичоқ қўйиб ётамиз. Кўнглинг тинч бўлсин.

Қиз боланинг оғзидан шунақа гаплар чиқса-ю, эркак бўлиб ўзингни ожизликка олиб турсанг, жуда ёмон бўлар экан. Ҳатто ўзингдан-ўзинг нафратланиб ҳам кетар экансан.

Иккита каравотни бирлаштирдик. Каравотга энди ўтирганимни биламан, нимадир ғижирлади. Бундан қўрқиб кетган Ольга бақириб юборди.

— Нима гап? — дедим унинг қўлидан ушлаб.

— Ўзим, ўзим, — деди у ҳансираб нафас олиб, — ҳозир мен ҳам ётаман.

Иккаламиз ёнма-ён ётганимиздан  кейин уй  ичини  осойишталик қамраб олди. Биргина девор соатининг «чиқ-чиқ»лашигина сукунатни бузиб турарди. Қанча ётганимни билмайман, ҳар қалай, кўзим илинган экан.

— Собир, Собир, — дея биқинимга секин туртди Ольга, — эшитаяпсанми?

— Нимани? — дедим мен норози оҳангда.

— Том томондан тақиллаган овоз келаяпти, — деди қиз шивирлаб.

— Сенга шунақа туйилаётгандир, ухла. Бу ерда ҳеч нарса йўқ. Бўлиши мумкин  ҳам эмас, деб тасаввур қил.  Кейин ухлаб қоласан, — деб уни юпатдим-да, яна кўзимни юмдим. У бирпас жим бўлиб қолди. Ҳатто нафас олиши ҳам эшитилмасди. Юраги эса шундай урардики, бирор дардга чалиниб қолдимикин, деган хавотирга борасан гўё.

— Ана! — деди Ольга тағин.

Бу сафар томдан келаётган товушни мен ҳам эшитдим. Шифер устида худди биров юргандай эди. Юргандаям битта-битта қадам босар эдики, ваҳимадан-ваҳимали. “Шу маҳалда ким том устида юрибди? У ерга қандай чиқиб қолди? Наҳотки чиқаётганини сезмаган бўлсам”, деган ўйда секин ўрнимдан тураётган эдим, Ольга белимдан маҳкам қучоқлаб олди-да:

— Кетма, мен қўрқаман! — деди қаттиқ пичирлаб.

— Ҳеч нарсадан қўрқма, мен ташқарига чиқаман-у…

Гапимни охирига етказмасимдан стол устидан бир нарса полга “тақ” этиб тушди. Энди Ольга тугул мени ҳам ваҳима босди. “Нималар бўлаяпти ўзи, бояги ўйлаганларим ҳақиқатга айланиб кетган бўлса-я”, деган ўй ўтди хаёлимдан. Секин полга қарадим. Ялтироқ бир нарса кўринди. Ҳали нигоҳимни ундан узишга улгурмасимдан дераза тарақлаб очилиб кетиб, шамол кирди, парда силкина бошлади. Ольга бақириб юбориб, менга бутунлай ёпишиб олди. “Эй, Худо, ўзинг асра”, дея пичирладим мен.

— Деразани ёпиш керак, — дедим сўнг овозимни чиқариб.

— Йў-ў-ўқ, — деди Ольга кўзидан ёши дув-дув оқиб.

— Ҳеч нарса бўлгани йўқ. Шамол деразани очиб юборди, сен қимирламай жойингда ётавер.

Қиз барибир гапимга қулоқ солмади. Менга баттар қапишиб, қимирлагани қўймади. Шундай бўлса-да, унинг қўлларини белимдан олиб, ўрнимдан туриб деразанинг ёнига бордим.

— Вой, ўлдим! Илон! — бақирди Ольга.

Деразани ёпишни ҳам эсдан чиқариб, дарров унинг ёнига келдим.

— Муздай нарса оёғимга ўралиб белимгача келди! — дея йиғи аралаш бақирди у.

Кўрпани қизнинг устидан олиб ташладим, лекин ҳеч қанақа илон йўқ эди. Умуман, этга муздай тегиши мумкин бўлган нарсанинг ўзи кўринмади. Қоронғида балки кўзим кўрмаётгандир, деган ўйда тўшак устини пайпасладим. Йўқ, қўлим ҳеч нарсага тегмади.

— Сенга шундай туйилган, қимирламай ётавер, — дея яна дераза томонга юраётган эдим:

— Яна! Яна! — дея бақириб қолди қиз. Мен тағин унинг устидаги кўрпани олиб ташламоқчи бўлганимда:

— Тегинма! — деди у, — ҳаммаси жойида, деразани ёпавер!

Унинг овози менга негадир  ғалати  туйилди. Нима  бўлаётганига ақлим бовар қилмай қолди. Ольганинг: “Им, им, яхши!” деган эҳтиросли товушларидан кейин эса бутунлай тахта бўлиб қолдим. Шу аҳволда бир оз тургач, дераза томон юрдим. Қизнинг бўғзидан чиқаётган ингроқ, эркак кишини қитиқлайдиган овоз баттар кучайди.

— Оля, нималар деяпсан?! — дея бақирдим. Аммо у менинг овозимни мутлақо эшитмади. Боягидай тўлғонаверди. “Жинни-пинни бўлганми бу?” — дея ўйлаб устидаги кўрпани ушлаган эдим ҳамки:

— Тегинма-а-а! — дея қичқириб юборди. Овози уй деворларига урилиб, акс-садо берди. Жаҳлим чиқиб кетди. Ғазаб билан кўрпани улоқтирдим-да, қизнинг юзига бир-икки марта шапатилаб:

— Нима бўлаяпти сенга? — дедим.

— А! Қани у? — деди Ольга ҳаяжонли овозда, — нега туриб олдинг!

Худди шу маҳал чироқ лип этиб ёнди. Қизнинг аҳволини кўриб, ҳайкалдай қотиб қолдим. Эгнида битта ҳам кийими йўқ, терлаб кетган, сочлари тўзғиган, энг даҳшатлиси, чап юзи тишланган, қон сизмоқда эди. Пешонасида ғурра!

— Жоним, авжида тўхтатиб қўйдинг! Кел, яна бошла!

Унинг кейинги гапларидан сўнг ниманидир англаб етгандай бўлдим. Лекин мен ўйлаган нарсани ким қилгани тушунарсиз эди.

— Сен ётиб тур, мен ҳозир, — дея ташқарига сув олиб келиш учун юрдим. Хаёлим айқаш-уйқаш бўлиб кетган эди, шу боисдан ҳам оёғим ва елкамдаги ярамни бутунлай эсимдан чиқарибман. Ўзимни худди аввалгидай соғлом ҳис қилмоқда эдим.

Шошилганча эшикни очдим-у, қаршимда намоён бўлган манзарадан кўзим косасидан чиқиб кетай деди. Эшикка бир одам осилганча, у ёқдан-бу ёққа тебраниб турар, унинг бурни, кўзи йўқ, оғзидан қон оқиб турарди…

Оғзи тўла қон, сўйлоқ тишли бу майит менга илжайиб қараб тургандай эди. Қўрқувдан гурсиллаб ураётган юрагим негадир ўз-ўзидан тинчланди. Бунинг ўрнига жаҳлим чиқди, асабларим зўриқди. Ўрнимдан сакраб турдим-у, мурдани тепмоқчи бўлдим. Аммо бирданига у йўқолиб қолиб, тепага кўтарган оёғим ҳеч нарсага тегмай, гурсиллаб ерга йиқилдим. Оёғим шунақа зирқираб оғридики, чидолмай инграб юбордим. Кейин амаллаб ўрнимдан турдим.

Сув олиб қайтиб келганимда, Ольга бир нуқтага термилганча, ҳаракатсиз ётар эди. Уни ўлиб қолган бўлса-я, деб ўйлаб, шошганча челакдаги сувни устидан қуйиб юбордим. Ҳамшира чўчиб тушди-да, менга қараб:

— Жинни бўлдингми? Нима қилганинг бу?! — деб бақирди аччиғи келиб.

— Ўзингга келиб олдингми?

— Менга нима қилибди?

— Аҳволингга бир қара. Мен сенга умуман тушунмаяпман.

Ольга ўзига бир қаради-ю, бирданига устини ёпиб олди. Сўнгра ҳўнграб йиғлашга тушди…

Ўша куни тонг отгунча кўзимга уйқу келмади. Гоҳ ётаман, гоҳ ўрнимдан сапчиб туриб, у ёқдан-бу ёққа юраман. Асабийлашаман. Лекин нимага асабийлашаётганимни ўзим ҳам билмайман. Ольга ҳам анча вақтгача ухлаёлмади.  Кейин барибир уйқу зўр келиб, кўзини юмганча пишиллашга тушиб кетди.

Эрталаб қуёш энди чиқаётган маҳали Батинков билан Петька келди. Улар каравотларнинг ёнма-ён қўйилганини кўриб, мийиғида кулишди. Мен эса қовоқ-тумшуқ қилиб кутиб олдим уларни.

— Тинчликми? — деди Батинков менга қараб.

— Тинчликмас, — дедим зарда қилиб. — Мен сизларни тушунолмаяпман. Агар менинг ўлишим керак бўлса, шарт эмас ўйин қилиш. Пичоқни олинг-да, шартта қорнимга тиқинг — тамом!

— Ўзингни бос, — деди устозим ёнимга келиб елкамга қўлини қўяр экан, — нима бўлганлигини бирма-бир тушунтириб бер-чи.

— Нима бўлганини ўзим ҳам билмайман. Айтсам мени жиннига чиқарасиз.

— Гапиравер, сенга қандай ташхис қўйишни кейин ўйлаб кўрамиз.

Унинг гапидан сўнг Петька бирдан сергакланди. Ҳанузгача тошдай қотиб ухлаб ётган Ольганинг ёнига бориб секин пешонасини ушлаб кўрди-ю, кўзлари ўйнаб кетди.

— Бунинг иситмаси баланд-ку! — деди шошиб.

— Юзини очсангиз бошқа нарсаларни ҳам кўрасиз, — дедим мен унга.

Петька шошиб кўрпани кўтарди-ю, қотиб қолди. Батинков ҳам унинг ёнига тез борди-да:

— Нима бўлди?! — дея бақириб юборди.

Унинг овозидан Ольга уйғониб кетди ва ҳайрат ила тепасидагиларга қараб:

— Қачон келдинглар? — дея сўради.

— Оля, сени ким бу кўйга солди? — деди Петька йиғламоқдан бери бўлиб ва менга шубҳаланганча қараб қўйди.

— Петька, — деди овози бўғилган Батинков, — аввал укол-пукол қилгин.

— Ҳозир, ҳозир, — деб дўхтир сумкасини қўллари қалтираганча очишга тушди.

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Мухлислар талабига биноан асар қайта эълон қилинмоқда)

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Ўлимга маҳкум қилинганлар (1-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (2-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (3-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (4-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (5-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (6-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (7-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (8-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (9-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (10-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (11-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (12-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (13-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (14-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (15-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (16-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (17-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (18-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (19-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (20-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (21-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (22-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (23-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (24-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (25-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (26-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (27-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (28-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (29-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (30-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (31-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (32-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (33-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (34-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (35-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (36-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (37-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (38-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (39-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (40-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (41-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (42-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (43-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (44-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (45-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (46-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (47-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (48-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (49-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (50-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (51-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (52-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (53-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (54-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (55-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (56-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (57-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (58-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (59-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (60-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (61-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (62-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (63-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (64-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (65-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (66-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (67-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (68-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (69-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (70-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (71-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (72-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here