Ўлимга маҳкум қилинганлар (74-қисм)

1

Бу орада мен ҳам Ольганинг тепасига бордим. Очиғи, тунда кўрганларим ҳолва экан, унинг башараси шунақанги даҳшатли тус олган эдики, кўрган одамнинг юраги орқага тортиб кетади. Ольганинг афти худди мен кечаси осиғлиқ ҳолда кўрган мурданикига ўхшарди. Капалагим учиб кетди.

— Ташқарига чиқайлик, — дедим Батинковнинг қўлидан ушлаб.

У жимгина менга эргашди. Ташқарига чиқиб, тоза ҳаводан ўпкамни тўлдириб симирдим-да, кеча Ольга билан ўтирган дарахтнинг тагига бордим.

— Сенинг ҳам хаёлинг жойидамасга ўхшайди, — деди Батинков.

— Бўлиши мумкин, агар тундаги воқеани кўрганингизда балки сиз ҳам менинг аҳволимга тушган бўлардингиз, — дедим-да, сўнг воқеаларнинг ҳаммасини бирма-бир баён қилиб бердим.

Батинковнинг гоҳ қошлари чимирилди, гоҳ пешонаси тиришди. Битта-иккита гап ҳам қўшиб турди. Сўзимни тугатганимдан кейин эса мени маҳкам бағрига босди.

— Бизнинг бошимизга шундай балоларни солганларнинг падарига лаънат… — дея сўкинди.

Шундан кейин устозим уйга кириб кетди. Мен эса кўлга термилганча хаёл суриб ўтиравердим. Орадан қанча вақт ўтди, билмайман, Петьканинг машинани юрғизганидан ўзимга келдим. Ўгирилиб машина томонга қараган эдим, Батинков Ольгани опичиб олганча уйдан чиқаётганига кўзим тушди.

— Кетамиз, Собир, — деди у.

Машинада ўн дақиқалар чамаси унсиз кетдик, катта йўлга чиқиб олганимиздан сўнг Петька гап бошлади:

— Отам бу дала ҳовлини менга мерос қилиб қолдирган, — деди у менга ойна орқали қараб қўйиб. — Ўлишидан бир кун олдин ёнига чақирди. Борсам, бир аҳволда. Укол-пукол қилиб қўяй, деб ўзим билан олволган дориларни тайёрлаётганимда қўли билан “Керакмас!” ишорасини қилди. Кейин паст овозда: “Ўғлим, анави дала ҳовлига эҳтиёт бўл, ҳар йигирма уч йилда бир марта у ерга жин-ажиналар, ёвуз руҳлар байрам қилгани келади. Агар уларнинг келганини озгина бўлса-да, сезиб қолсанг, дарров қоч. Йўқса, зарари тегади”, — деди.

Ўшанда мен отамни оғир касал бўлганлиги учун алаҳсираяпти, деб ўйлаган эдим. Унинг ўлиб кетганига ўн беш йилдан ошди. Лекин мен бирор марта бўлсин, отам айтган дев ёки ажинага дуч келмадим. Кейинчалик унинг айтганлари бутунлай эсимдан ҳам чиқиб кетибди. Манави воқеаларни кўрганимдан кейингина отамнинг алжирамаганлигига ишондим…

У шу гапларни гапирганидан кейин Ольга инграб юборди. Ҳаммамиз бараварига унга қарадик. Ольганинг пешонасидаги ғурра ёрилиб кетибди. Ундан сарғимтил сув чиқиб, юзига оқиб тушаётган эди. Петька дарров машинани тўхтатди. Кейин шоша-пиша укол қилди. Ольганинг юзида тобора кўпайиб кетаётган яра-чақаларни артди, сўнгра яна рулга ўтирди-да, бирдан тезликни ошириб:

— Эртароқ касалхонага олиб бормасак бўлмайдиганга ўхшайди, — деди.

Аммо ўша куни Ольганинг дардига малҳам топадиган одам топилмади. Касалхонада жарроҳлар бир неча бор муолажа қилишди. Лекин фойдаси бўлмади. Қуёш уфқ оғушига кетаётган маҳали унинг жони узилди. Ольганинг кечаги шўх-шодон сўзлари, кулгилари талай муддат қулоғим остида янграб турди. Бир кунда одам шундай аҳволга тушиб, ўлиб қолишига ҳечам ишонгим келмади, аммо худонинг иродаси экан-да.

Ольга жон таслим қилганидан сўнг дўхтирлар менинг ҳам қонимни текшириб кўришди. Бахтимга менда шубҳали бирон нима топилмади.

Касалхонадан чиққанимизда ҳаммаёқни қоронғилик эгаллаб бўлган эди. Мен “Энди қаёққа борамиз?” деган савол назари билан устозимга қарагандим, у елкамга қўлини қўйди.

— Худо хоҳласа охирги кўргилигинг шу, бундан бу ёғига яхши яшайсан, — деди.

У мени юпатаяпти, деб ўйладим. Аммо кейинги воқеалар мен ўйлаганимдан бошқача бўлди.

Петька касалхонада қолганидан кейин (у Ольганинг қандай касаллик билан ўлганлигини аниқламоқчи эди), биз такси тўхтатдик. Қаерга, нима учун кетаётганлигимизни Батинков менга айтмади. Фақат машина кўп қаватли уйларнинг ёнида тўхтаганидан сўнг, тушишга шошилмасдан менга юзланди:

— Биз ҳозир Александр Петровичнинг сен учун олган уйига келдик.

Бу гапни мутлақо кутмаганлигим боис унга ҳайрат билан тикилиб қолдим.

— Хуллас, — дея гапини давом этказди Батинков, — сени Петьканинг дала ҳовлисида қолдирганимдан кейин Александр Петровичнинг култепага айланган уйининг ёнида пойлоқчилик қилдим. Кўнглимда Петровични ўлдириб кетишганига негадир шубҳам бор эди. Агар унинг уйи атрофида айланиб юрсам, одамларидан бири албатта келади, деб ўйладим. Чунки ҳали қизини кўрмаган, унинг сен билан бирга шу ерга келишини Петрович яхши билган, шунинг учун одам жўнатишига шубҳа қилмаса ҳам бўларди. Хато қилмаган эканман. Ҳақиқатан ҳам йигитларидан бири келди. Аввал менга ишонмади. Иккаламиз озгина дўппослашдик. Дарров унинг ақли кирди-қўйди. Кейин Петровичга қўнғироқ қилиб, менинг сенга тегишли одам эканлигимни айтди. Мени олиб боришга рухсат олгач, йўл кўрсатди.

— Шуни мендан яшириб юрганмидингиз? — дедим устозимнинг кўзига тик қараб.

— Сени безовта қилгим келмади. Ўзи шундоғам чарчаб кетдинг. Озгина дам олсин, деган эдим. Шуям сенга насиб этмади… Маша шу ерда. Петрович ҳам унинг ёнида бўлса керак. Хуллас, ҳамма ишларингга нуқта қўйилди. Сашага кўнглингда айтадиган гапларинг бўлса деб сени олиб келдим.

— Мен унинг турқига ҳам қарагим келмаяпти. Қизини топган бўлса, тамом, энди мен кетаверсам ҳам бўларкан.

— Ўжарлик қилма. Ҳартугул шунчаки қон кечганинг йўқ.

— Шунақа, лекин мен ундан ҳеч нима умид қилмаганман. Қарзим бордай эди. Тўладим, энди у билан орамиз очиқ.

— Нима бўлган тақдирдаям, юр. Қолган гапларни кейин гаплашиб олаверамиз, — дея Батинков эшикни очди.

Ноилож унга эргашдим.

Азбаройи боргим келмаганидан базўр оёғимни мажбурлаб босар эдим. Дарвоқе, оёғимдаги яра энди безовта қилмай қўйганди.

Учинчи қаватга кўтарилганимиздан кейин Батинков чиройли нақшлар билан безатилган кўк эшикнинг қўнғироғини босди. Икки-уч дақиқа кутганимиздан сўнг, қулф “шарақ-шуруқ” қилди-да, эшик очилди. Остонада елкалари кенг, бўйи икки метрлар чамаси, қоп-қора мўйлови қалин, сочини тап-тақир қилиб олдирган, қора костюм-шим кийган йигит лабида нимтабассум билан бизни кутиб олди.

— Сизларни хўжайин анчадан бери кутиб турганди, — деди у йўғон овозда.

Ичкарига киришимиз билан қаршимизда Александр Петровичнинг ўзи пайдо бўлди. У Батинков билан қучоқлашиб кўришди. Навбат менга келганида, бошдан-оёқ қараб чиқди-да:

— Сен қаҳрамонсан! Сен менинг тутинган ўғлимсан! — дея қучоғини очди.

Бироқ мен ўзимни тортдим. Қаҳр билан унга тикилдим.

У менинг қилиғимдан кулди ва бош бармоғи билан бурнини артиб қўйиб:

— Тушунаман, ўрнингда мен бўлганимда пешонангдан отган бўлардим, — деди ва Батинковга жилмайиб қараб қўйди. Сўнг: — Маша! Маша! — деб орқасига бақирди. — Ким келганини бир кўрмайсанми?

— Эдик! — деган қиз боланинг қичқириғи келди ичкаридан.

Бу Маша эди. Бир пайтлар, мен Александр Петровични исмим Элдор деб алдаган эдим. Ўшанда эндигина ўн саккизга кирган қизалоқ — Маша, исмимни ўзига мослаштириб, Эдик қўйиб олганди. Кўз ўнгимдан зумда ўша — бундан бир неча йил олдинги лаҳзалар кино ленталаридек ўтиб кетди.

Кўп ўтмай қаршимда пайдо бўлган Маша узоқ вақт кўзимга тикилиб турди-да, сўнг секин қучоқлади, юзимдан ўпди. Унинг кўз ёши юзини юва бошлаган эди.

— Мени кечир, — деди Александр Петрович ёнимга келиб елкамга қўлини оҳиста қўяр экан. — Шароит шунақа бўп қолди. Ҳаммасини тушунтириб бераман.

Мен индамадим. Нима ҳам дердим.

Биз меҳмонхонага ўтдик. Деворлари оч кўк рангга бўялган, шифтига антиқа қандил осилган кейинги хонанинг тўрида кичкинагина шкаф, унинг тепасига қўлда чизилган манзарали сурат кирган кишининг дилини яйратар экан. Ўртага қўйилган узун столнинг усти турли ноз-неъматлару тансиқ таомлар билан тўлдирилибди. Александр Петрович, Батинков, Маша ва мен унинг атрофига қўйилган стулларга ўтирдик. Машанинг отаси чиройли шишали ароқлардан бирини очиб, қадаҳларни тўлдирди-да:

— Ҳозир мана шуни ичамиз, ундан кейин мен сизларга ҳамма гапни айтиб бераман, — деди табассум билан ва бошқаларни кутиб ўтирмай қўлидаги қадаҳни бўшатиб қўя қолди.

Унинг ортидан бошқалар, шунингдек, мен ҳам қадаҳни кўтардим. Афтидан, Александр Петрович бу билан қаноатланмади ва яна бир қадаҳ ичди. Сўнгра газак қилмасдан лабини артди. Унинг юзи дарров қайғули тус олган эди.

— Собир, — деди мунгли оҳангда, — мен сенинг  олдингда қанчалик қарздорлигимни яхши биламан.

— Бу гапларни айтишнинг ҳожати йўқ, — дедим ва кайфиятим тушиб кетганидан менга ароқ қуйиб мулозамат кўрсатишларига қараб ўтирмасдан ўзим қадаҳни тўлдирдим ҳамда худди Александр Петровичдай ичиб, лабимни артиб қўя қолдим.

— Собир, — деди ёнимда ўтирган Батинков, — сенга ҳамманинг гапини эшитишни ўргатган эдим-ку, ҳар қандай шароитда, ўзинг ўрганган нарсадан четга чиқиб кетмаслигинг керак.

— Миямга ҳеч нарса сиғмаяпти, ҳаммасидан безиб кетдим, — дедим мен ва бошимни кафтларим орасига олдим.

— Биламан, — деди Александр Петрович, — гапларимни эшитиш у ёқда турсин, ўзимни кўришга кўзинг йўқ. Шундай бўлсаям, ичимда сенга айтишим керак бўлган гаплар тўлиб кетган. Айтмасам ёрилиб кетаман… Хуллас, уйимни ёқиб юборишимга кўп сабаблар бор эди. Анави, сизлар йўқ қилган Серёга ўзи яқиндагина пайдо бўлганди. Шунга қарамай унинг қўли жуда узун эди. Албатта, ўз-ўзидан узун бўлиб қолгани йўқ. Халқаро экстремистик ташкилотнинг буюртмаларини бажарарди. Чет элдан пул сувдай оқиб келарди унга. Қизимни ўғирлаб, эвазига беш миллион сўради. Умуман олганда, бу пуллар унинг учун сариқ чақадай бир гап. Мақсади, тўғрироғи, олган кўрсатмаси бошқача эди…

— Агар шуларнинг ҳаммасини билсангиз, менинг аралашишимга нима ҳожат бор эди? — дедим мен унинг гапларини охиригача эшитишга сабрим чидамай.

— Сабр қил, — деди Батинков ва менинг қадаҳимни яна ароққа тўлдириб: — Ич, — дея қўлимга тутқазди.

— Маст қилмоқчимисизлар, ўшанда ҳамма гапларимизни қулоқ қоқмай эшитади, деб ўйлаяпсизларми?

— Ҳеч ким унақа деб ўйлаётгани  йўқ. Ичсанг сал  ўзингни босиб оласан, — деди устозим.

Мен ичдим. Кайфим бир оз ошди. Шу билан кайфиятим ҳам кўтарилди.

Менинг Батинков билан гаплашишимга, узатилган ароққа бир оз термилиб, унинг ичидаги суюқликни сипқоришимни бардош билан кутиб турган Александр Петрович секин гапини давом эттирди:

— Уларга хизмат қилишим керак эди. Лекин мен бош тортдим. Чунки қаерларнидир портлатишни, одамларнинг тинчини бузишни истамайман. Аввалги огоҳлантириш учун Серёга қизимни ўғирлаб кетди. Агар мен у айтган беш миллионни берганимда ҳам Машани қайтармасди… Шунинг учун мен сенга одам юбордим. Шунинг учун уйимни ёқиб юбордим… — у гапидан тўхтаб, бир оз ўйланиб турди-да, шишанинг оғзини тағин очди. — Собир, мен сенга қаттиқ ишонгандим. Барибир, Машани олиб келишингни билардим. Аммо ёнган уйимнинг ёнидаги бўлган воқеаларни кутмаган эдим. Хайриятки, ҳаммаси яхшилик билан тугади. Ҳозир менинг аввалгисидан ҳам кўркамроқ уйим бор. Уни ҳатто Машаям кўрмаган, — деб Александр Петрович қизига жилмайиб қараб қўйди.

Маша эса отасига ҳайрат билан тикилди-да, ўрнидан туриб отасини қучоқлади, сўнг юзидан секингина, нозиккина қилиб ўпди ва отасининг кўзидан сизиб чиққан ёшини кафти билан артиб қўйди.

— Серёга талаб қилган пулни мен сенга бераман, — деди кутилмаганда Александр Петрович, қизи жойига келиб ўтирганидан кейин.

Мен жойимда қотиб қолдим. Батинков ўрнидан туриб кетди.

— Петрович, — деди у, — эсинг жойидами? Беш миллион…

— Эсим жойида бўлгани учун шундай деяпман. Арзимайдими? Ёки камми?

— Бунча пулни қаёқдан оласиз? — ҳайрат билан сўрадим мен.

— Бу ёғи менинг ишим.

— Жудаям кўп, — деди Батинков.

— Мен пул учун қилганим йўқ. Бир тийин ҳам олмайман, — дедим мен.

— Оғайнилар, — деди Александр Петрович, — мен шунча пулни гўримга олиб кетаманми? Битта қизим бор. Унга керагича тўплаб қўйибман — Швейцария банкида. Ортиғини ўғлимдай бўлиб қолган Собирга бераман. Унинг қилган хизматлари учун эмас, азбаройи ўзим яхши кўриб қолганим учун.

— Барибир, — дедим мен, — бунақа пулларни ололмайман. Ҳаммасини пешона терим билан топмоқчиман.

— Унда бир гап, — деб гапга аралашди Маша, — Эдик бизнес билан шуғулланади, бошланғич капитални эса қайтариб бермаслик шарти билан отам тўлайди.

— Менгаям ёқди шу фикр, — деди бирдан Батинков унинг гапини маъқуллаб.

Менинг эса илгари қилган ниятларим эсимга тушди. Ўзим ҳам тадбиркорлик билан шуғулланишни ўйлаб юрган эдим. Шу боисдан ҳам Машанинг сўзлари жўялидай туйилди. Лекин шундай бўлса-да, ўйланиб турган эдим, Александр Петрович:

— Ана, — деди кулиб, — Маша ҳамма муаммони ҳал қилиб берди. Пешона теринг билан мол-дунё орттириб оласан.

— Лекин фойда кўрганимдан кейин пулингизни, барибир, қайтараман.

— У ёғини ўзинг биласан. Майли, жуда қайтаргинг келса, қайтарарсан, — рози бўлди Александр Петрович.

Шундан кейин менинг назаримда орадаги англашилмовчиликларнинг ҳаммаси ҳавога кўтарилди. Аввал янги фикр учун, сўнгра менинг бизнесим ривожланиши учун ичдик. Кўп ўтмай ҳаммамиз яхшигина маст бўлиб қолдик…

Нуриддин ИСМОИЛОВ

(Мухлислар талабига биноан асар қайта эълон қилинмоқда)

(Асарнинг кейинги қисмларини яқин соатларда ўқийсиз)

Аввалги қисмларни ўқиш учун қуйидаги ҳаволаларни босинг:

Ўлимга маҳкум қилинганлар (1-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (2-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (3-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (4-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (5-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (6-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (7-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (8-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (9-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (10-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (11-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (12-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (13-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (14-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (15-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (16-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (17-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (18-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (19-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (20-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (21-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (22-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (23-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (24-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (25-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (26-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (27-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (28-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (29-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (30-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (31-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (32-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (33-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (34-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (35-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (36-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (37-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (38-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (39-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (40-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (41-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (42-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (43-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (44-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (45-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (46-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (47-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (48-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (49-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (50-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (51-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (52-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (53-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (54-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (55-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (56-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (57-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (58-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (59-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (60-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (61-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (62-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (63-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (64-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (65-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (66-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (67-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (68-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (69-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (70-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (71-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (72-қисм)

Ўлимга маҳкум қилинганлар (73-қисм)

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

1 ТА ФИКР

  1. Улимга махкум килинганлар асарини укидим, асар муаллифиг ва сайт ижодкорларига уз минадорчилигимни билдираман, яна шуни илтимос килмокчиманки асарнинг давомини яни «жахолат курбонлари» асарини хам ёзсаларинг жуда хурсанд булардик! олдиндан катта рахмат.

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here