Ҳайдовчи ва йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими жанжаллашди! Ким ҳақ? (+Видео)

0

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқлардаги баъзи видеороликларга дуч келамиз. Уларда ҳайдовчи Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимининг талабига кўра тегишли ҳужжатларни тақдим этмасдан ҳар хил баҳона ёки важлар билан чалғитиши акс этган бўлади. Аслида эса йўл ҳаракати хавфсизлиги ходими кўкрак нишони бўлса кифоя. Бу ички низомларда ҳужжатлар орқали яққол кўрсатиб ўтилган. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларига нисбатан негатив фикрлар хар доим ҳам тўғри эмас. Ҳайдовчилар, ўз бурчларингизни ҳам унутманг!

Ким хак, ким нохак

Опубликовано Баходиром Сапаевым 10 января 2018 г.

Мазкур ҳолат, ҳайдовчининг Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ходимининг талабига кўра тегишли ҳужжатларни тақдим этмаслиги ёки қанақадир баҳона, важлар билан вазиятни ўзича ўзгартиришга ҳаракат қилади ва бу, албатта, ҳайдовчи учун мақбул йўл эмас. Сабаби ҳақида тўхталадиган бўлсак, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 24 декабрдаги 370-сон қарорига 1-илова “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг II-бўлимида ҳайдовчиларнинг умумий мажбуриятлари келтирилган бўлиб, мазкур бўлимдаги 7-бандга кўра, механик транспорт воситасининг ҳайдовчиси қуйидагиларни ёнида олиб юриши ва ИИО (Ички ишлар органи) ходимлари талаб қилганда текшириш учун тақдим этиши шарт:

* ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини ёки транспорт воситасини вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талонни, ҳайдовчилик гувоҳномаси белгиланган тартибда олиб қўйилган бўлса, унинг талонини, ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талони олиб қўйилган ҳолларда вақтинчалик рухсатномани;

* вақтинчалик бошқариш ҳуқуқини берувчи талон ёки вақтинчалик рухсатнома билан транспорт воситасини бошқаришда ҳайдовчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатни;

* транспорт воситаси ёки тиркамани қайд қилиш гувоҳномасини, транспорт воситасининг эгаси бўлмаган ҳолларда эса умумий эгалик ҳуқуқини ёки тасарруф этиш ҳуқуқини берувчи, эгалик қилишга ва фойдаланишга берилганлигини тасдиқловчи ҳужжатни;

* транспорт воситаси эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта полисини;

* қонунчиликда кўзда тутилган ҳолларда йўл варақаси ва ташилаётган юкнинг ҳужжатларини.

* қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатларда — «Avtotest Report» МЧЖ ўқув комплексининг ҳайдовчилар малака оширгани тўғрисидаги сертификати.

Шундай экан, мазкур мажбуриятларидан бирини бажаришдан бош тортган ҳолларда, албатта, тегишли равишда, яъни милиция ходимининг қонуний талабларини бажармаслиги ёхуд милиция ходимининг қонуний талабларига бошқача тарзда бўйсунмаслиги Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 194-моддасига асосан, энг кам иш ҳақининг иккидан бир қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Агар худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса,  энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2011 йил 31 майдаги 68-сон буйруғига илова “Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисида”ги йўриқнома 36-бандига кўра, юқоридагига ўхшаш ҳолатлар юз берса, яъни Ўзбекистон Республикасининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 194-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилганда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий иш кўриб чиқилгунга қадар ушлаб турилиши мумкин.

 

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here