Аэропорт об-ҳаво туфайли ёпиб қўйилди

0

«Нурсултон Назарбоев номидаги Остона халқаро аэропорти об-ҳаво шароити ёмонлашгани боис парвозлар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ёпиб қўйилди», – деб хабар қилди Тараққиёт инвестиция вазирлиги қошидаги фуқаролик авиация қўмитаси.

Аэропортнинг веб-сайтидаги маълумотга кўра, ўнлаб маҳаллий ва халқаро парвозлар бекор қилинди ёки кечиктирилди. Қўмита йўловчиларга авиакомпанияларнинг call-марказларида учиш бўйича маълумотларни аниқлашни тавсия қилди.

Қозоғистоннинг бир қатор ҳудудларида кучли қор бўрони ва ноқулай об-ҳаво шароити боис автомобил транспорт воситаларининг ҳаракатланиши чеклаб қўйилди. Бугун Остонада 1-смена мактаб ўқувчилари ва шунингдек 1-2 курс коллеж талабалари учун дарслар бекор қилинди.

 

manba: sof.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here