Фақат қизлар ўқисин: 25 ёшдан кейин нима тўғри ва нима нотўғри?

0

Кийиниш борасида кимгадир йўналиш бериш ноўрин, албатта, ҳамма ўз дидидан келиб чиқиб кийинади. Аммо шундай қизлар борки, ҳалигача ёш қизалоқлардай ўзларига ярашмаган обрзаларни танлашган дея ёзади Adme Биз бир нечта деталлар керак эмас, деган фикрдамиз, қолгани ўзингизга ҳавола, албатта.

Бундай билакузуклар ширин хотиралардан, яхши одамлардан эсдалик бўлиши мумкин, лекин 25 ёшдан сўнг бундай тақинчоқлардан воз кечган маъқул. Ахир, энди ёш бола эмассиз…

 

Рангли калготкаларда юришни мактаб ўқивчиларигина ўзига эп кўради.   Ёрқин рангдаги бу калготкалар 25 ёшдан кейин енгилтак қиёфани эслатади гўё.

 

Бундай услуб сизни кичкина қўпол қизалоқ образида гавдалантиради.

 

Трикотаж жемферчалар эндиликда сизни дидсиз кўрсатиши турган гап, унинг ўрнига енгил кордиганларни танлаганингиз маъқул.

 

 10 йил аввалги кийимингиз сизга жуда ярашган бўлса, ҳозир ҳам уни кийиб юришингиз тўғри эмас.

 

Спорт ва мусиқа гуруҳларининг номлари акс этган майкалардан энди воз кечинг. Оддий, лекин чиройли бичимдаги фудболкалар унинг ўрнига мос.

 

Шапкалардаги баъзи деталлар ҳам энди кераксиз, айниқса, расмдаги пуҳли, думалоқ попуклар.

 

Бу турдаги кенг шимлар ҳаммага ҳам ярашавермайди, яхшиси, 25 ёшдан сўнг улардан воз кечган маъқул.

 

Бу ерда гап нафақат чиройли кўриниш, балки соғлиқда ҳам. Бу услубдаги калта шимлар эса гўёки жунглида адашиб қолган Робинзон Крузони эслатади.

Умуман олганда, ҳар бир қизнинг ўз диди бор. Шунчаки, баъзи деталларни ёшингизга қараб танлаганингиз афзалроқ! 

 

Моҳигул ДИЁРХЎЖАЕВА

 

 

 

 

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here