«GM Uzbekistan» АЖнинг 2017 йил бўйича кўрсаткичлари келтирилди

0

«GM Uzbekistan» 2017 йилда енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажмини 58,1 фоизга оширган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2016 йилда компания томонидан 85,67 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилганди, ўтган йилда бу кўрсаткич 135 471 донага етган. Бу тўғрида Кун нашри ёзмоқда.

«GM Uzbekistan» акционерлик жамияти 2017 йилда «Nexia» ишлаб чиқаришни 7,4 фоизга оширган (34,54 минг), «Damas» ишлаб чиқариш – 33,8 фоизга (22,49 минг дона), «Spark» ишлаб чиқариш – 26,1 фоизга (22,36 минг дона) ошган.

Ўтган йилда 19,16 минг дона «Gentra» ишлаб чиқарилган (2 баравар ўсиш). Бу кўрсаткич қуйидагича давом этади: «Cobalt» – 18,01 минг дона (4,6 марта), «Matiz» – 13 минг дона (4,4 марта), «Captiva» – 4,54 минг дона (2,1 марта), «Malibu» – 963 дона, «Orlando» – 388 дона (15,5 фоиз).

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here