Ислом Каримовга оид 53 йиллик сурат тақдим этилди (+Фото)

0

Ислом Каримов номидаги Республика хайрия жамоат фонди буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримовнинг оилавий суратларини ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифасига жойлаштириб бормоқда.

Куни кеча фонднинг Instagram’даги саҳифасига Ислом Каримов дунёга келишидан 10 йил аввал олинган Каримовларнинг оилавий сурати жойлаштирилган эди. Ушбу суратда Ислом Каримовнинг ота-онаси ва опа-акалари тасвирланган.

Фонд Ислом Каримовнинг ёшлик даврларига оид яна бир фотосуратни оммага ҳавола этди.

Ушбу сурат бундан 53 йил илгари, 1965 йилда олинган. Ўша пайт Ислом Каримов 27 ёшда эди. Суратда Ислом Каримов ака-укалари Қуддус, Ибодулло, Хуршид тасвирланган. Ушбу фото Самарқанд шаҳрида олингани маълум. Бу ҳақида аввал хабар берган эдик

Ислом Каримов оиласида саккиз фарзанд вояга етган: бир қиз Меҳринисо ва етти ака-ука – Амонулло, Ибодулло, Арслон, Қуддус, Икром, Ислом, Хуршид.

Фонд тарқатган маълумотларда келтирилишича, Каримовлар оиласида барча ўғил фарзандлар олий маълумот олган. Улардан уч нафари мактабни олтин медалга битирган, уч нафари фан номзоди бўлган – Ибод Ғаниевич, Қуддус Ғаниевич ва Ислом Абдуғаниевич. Кейинроқ Ислом Каримов академик даражасини ҳам олган.

 

manba: qalampir.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: