Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимидан озод этилди

0

11 январь куни Шавкат Мирзиёев раислигида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг хориждаги элчихоналари фаолияти таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори сифатида ишлаб келаётган Абдумалик Жуманов лавозимидан бўшатилган.

Бироқ ҳозирча ушбу маълумот расман тасдиқланмади.

Эслатиб ўтамиз, Абдумалик Жуманов бундан олдин Тошкент шаҳридаги Халқаро Вестминстер университетида ҳам ректор сифатида ишлаган.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here