Жириновский: «Биз украинларни биринчи имконият туғилганданоқ йўқ қиламиз!!!» (ВИДЕО)

0

 

Яқинда «Россия-1» телеканали орқали намойиш этилган «60 дақиқа» кўрсатувида Либерал-демократлар партияси етакчиси Владимир Жириновский иштирок этди ва ўзининг навбатдаги жанжалини бутун дунёга намойиш этди. У кўрсатувда қатнашаётган украиналик сиёсатшунос Вадим Трюханни «латта», «ифлос» каби ҳақоратлар билан «сийлай» бошлади.

— Биз Украинларнинг қўлида Донбасс атрофида битта арзимас патрон кўрсак ҳам, — деди Жириновский. — Бу халқни қириб ташлаймиз. Бизнинг ёнимизда қўшни бўлиб яшаб туриб бизга ўқ узганларни ҳеч қачон тирик қўймаймиз…

Шу гаплари учун кўрсатувда иштирок этаётган украиналик сиёсатшунос Вадим Трюхан норозилик билдириб, нақ балога қолди.

— Сен ифлоссан, — қичқирди Жириновский. — Яна аҳмоқсан! Эшитиб қўй, биз ҳаммангни қирамиз ё ҳайдаб чиқарамиз! Ҳар эҳтимолга қарши кийимсиз ҳайдаймиз. Бу ишни биз липпангга битта-яримта патрон беркитиб чиқмаслигинг учун қиламиз!

Трюхан азбаройи жаҳл отига минганидан Жириновскийнинг чиқишини цирк томошасига менгзади-ю, тағин балога қолди. Жириновский бошловчиларга мурожаат этиб, Трюхан студиядан ҳайдаб чиқарилишини талаб қила бошлади. Яратганга шукр, бошловчилар бир амаллаб уни тинчлантиришди ва кўрсатувни давом эттиришди.

belnovosti. by

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: