Кун кулгиси

0

Йўл патрул хизмати ходими «Мерседес»ни тўхтатди.

— Сиз ичгансиз. Қани, куҳ денг-чи!

Ҳайдовчи бунинг ўрнига битта юзталик доллар чиқарди.

— Негадир тушунмадим. Яна бир марта куҳланг!

Ҳайдовчи битта элликталик чиқарди.

— Йўқ, буниси ўхшамади. Биринчисидай куҳланг!

***

Муаллим:

— Хўш, Тошматвой, икки карра икки неча бўлади?

— Мен синоптик эмасман, устоз! Бўлаверсин, кўрармиз!

***

Судья судланувчидан сўради:

— Айбдор эмаслигингизни исботлай оласизми?

— Ҳа, менга муддат беринг!

— Яхши, сизга етти йил муддат бераман.

***

Кўз қорачиғига қараб касалга ташҳис қўядиган табибнинг ҳузурига бир йигит келиб деди:

—      Дўхтир, менинг касалим нима?

Табиб унинг чап кўзига қараб жавоб қилди:

—      Сиз инфарктга учрагансиз, ошқозонингизда яра пайдо бўлган, ангинангиз сурункалига айланган.

— Дўхтир, ўнг кўзимга қараб текширинг, чапи сунъий!

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here