“Лаб бўёғи қироли” қандай қилиб 1,5 миллон АҚШ доллари ишлаб топди?

0

Бугунги кунда ахборот технологияларининг ривожланиши билан интернет тармоғи билан боғлиқ тушунчалар истеъмолга кириб келяпти. Шундай тушунчалардан бири “Блогер” тушунчаси эди. Энди ижтимоий тармоқларда “бьюти-блогер” хизмати оммалашиб бормоқда. Атаманинг номидан кўриниб турибдики, бундай блогларни юритиш косметика олами билан билан боғлиқ. Бьюти-блогерлар янги ишлаб чиқарилган косметика маҳсулотларини ўзларида синаб кўрадилар ва бу жараённи тўғридан-тўғри интернет тармоғи орқали мухлисларига намойиш этадилар.

Хитойлик шундай бьюти-блогерлардан бири Ли Цзяци «Taobao» савдо платформасида 2017 йил давомида лаб бўёқларини синовдан ўтказди ва 1,5 миллион АҚШ доллари миқдорида даромад қилди, деб ёзмоқда «China Daily» нашри. Цзяци бир кунда 300 дан ортиқ лаб бўёғини ўзида синаб кўрган. Унинг ҳар куни олиб борадиган жонли эфири етти соатдан кам давом этмаган. Бу жонли эфир фақат овқатланиш, сув ичиш  вақтида узилган.

Цзяцининг ашаддий мухлислари унга “Лаб бўёғи қироли” ёки “темир лабли биродар” деб ном қўйишган. Унинг кўпгина аёл бьюти-блогерлардан фарқи бир мартанниг ўзида кўплаб лаб бўёғини синаб кўрган, бошқа аёл бьюти-блогерлар бир мартада учтадан ортиқ лаб бўёғини синашмаган. Чунки, лаб бўёғини кўп марта суриб кўриш  билан ҳам лабга жароҳат етказиш мумкин экан. Ли эса бир кунда 380 тагача лаб бўёғини синаб кўрган.

Цзяцининг сўзларига кўра, у ўз мухлисларига энг яхши маҳсулотни арзон нархда сотиб олишга ёрдам берган. Айрим дўконлар унинг мухлсиларига чегирмалар тақдим қилган.

2017 йилнинг охирида уни Цзянсу педагогика университетига дарс беришга таклиф қилишган. Бу ерда у “Taobao Writing and Communications” деб номланган курсдан сабоқ беради. «Taobao» электрон савдо майдончаси «Alibaba» компаниясига тегишли.

 

manba: qalampir.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here