Лола Йўлдошева иккинчи турмуш ўртоғи тўғрисида ошкора гапирди

0

Ўтган 2017 йил ўзбек шоу бизнеси вакиллари учун тўйларга бой бўлди, десак муболаға бўлмайди. Кўпчилик айнан шу йил ўз жуфтини топиб, бахтли оила бунёд қилди. Улар орасида хонанда Лола алоҳида ажралиб туради. 2017 йилда иккинчи бор оила қурганини маълум қилган Лола Йўлдошева фарзандлари билан Россия маркази Москвага кўчиб ўтди.

Айрим сабабларга кўра турмуш ўртоғи тўғрисида маълум қилмаётган Лола бир неча бор унинг тўлиқ бўлмаган суратларини ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштирди. Аммо яқинда Даракчи нашри билан суҳбатда хонанда турмуш ўртоғи ва у билан кечаётган бахтли ҳаёти тўғрисида маълум қилишни лозим топди.

«Мен учратган инсон қалбимдаги барча кемтикликни тўлдирди. Меҳри, эътибори, барча инсоний фазилатлари билан кўнглимдан жой олди. Эртанги кунга ишончимни оширди. Муносабатларимизда гумон, шубҳа, ишончсизликка ўрин йўқ. Менимча, бир аёл учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак. Бугунги бахтимни асраб-аввайлаб яшашни истайман», – деган Лола суҳбатда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here