Наҳотки?! Писта саратон хавфини йўқотади…

0

Ҳаммамизга маълумки, кунгабоқар асабни тинчлантирувчи хусусияти билан машҳур. Балки, кунгабоқарни ҳар кунига истеъмол қилиб юрганлар ҳам унинг қай даражада шифобахш эканини билишмас. Аммо шуниси аниқки, кунгабоқар уруғи ҳақиқатан жуда нодир маҳсулот. Олимларнинг аниқлашича, кунгабоқар гўшт ва тухум қувватига тенг келадиган қудратга эга. Ҳаттоки улардан ҳам кучлироқ таъсир этиши мумкин.

Кунгабоқар уруғининг таркибида кўп миқдорда витамин, оқсил, минераллар ва керагича тўйинган ёғлар мавжуд.

ПИСТА САРАТОН ХАВФИНИ
КАМАЙТИРАДИ

Таркибида селен моддаси кўплиги боис, кунгабоқар уруғи инсон саломатлигига жуда катта фойда келтиради, яъни саратон хавфининг олдини олади. Селен моддасида энг кучли оксидантлардан бири оқсил жуда кўп сақланади. Бу эса унинг саратондан ҳимоя қилиш кучини оширади. Худди ана шуни ҳисобга олиб, таомнома рационига кунгабоқар уруғи, ундан тайёрланган ёғ ва бошқа маҳсулотларни қўшиш айни муддаодир.

Кунгабоқар ёғи инсон танасига енгил сингади ва қонни холестериндан асрайди. 

Психологларнинг айтишича, кунгабоқар инсонларни тинчлантирувчи энг аъло антидепрессант восита бўлиб, писта чақиш орқали улар ўзини қийнаб турган бир қанча муаммоли ўйловлардан чалғитиши мумкин бўларкан.

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here