ОКА, БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ?..

0

 

* * *

Арман радиосидан сўрашди:

— Шахсий ҳаётини ўзи истагандек қура олмаганлар нима қилади?

— Мулоқот психологияси мавзусида мемуар ёза бошлайди.

* * *

Пиёнистанинг янги йил байрами эртасига нима билан шуғулланишни билмай гаранг бўладиганларга «фойдали» маслаҳати:

1. Сув отадиган тўппонча сотиб олинг.

2. Уни сув билан ўқланг.

3. Тўппончани оғзингизга тўғриланг-да, ўзингизни отиб ташланг!

* * *

— Дўхтир, мени кечиринг!

— Нимага?

— Сиз ёзиб берган витаминлар ўрнига бир қути клофелинни ичиб қўйибман!

— Ёмон бўпти! Ёмон бўпти!

— Ишонинг, бу хато бошқа қайтарилмайди!

— Биламан… Биламан!

* * *

Беш ёшли болакай ва шу ёшдаги қизалоқ суҳбатидан:

Болакай:

— Мен сени севаман!

Қизалоқ:

— Вай, худди катталардек-а?

Болакай:

— Йўқ, росманасига.

* * *

Бемор врачдан сўради:

— Дўхтир, бир марта юракдан чиқариб кулиш умрни 5 дақиқага узайтирадими?

— Бу кимнинг устидан кулишингизга боғлиқ. Аксинча, 5 дақиқага қисқартириши ҳам мумкин.

* * *

Врач бемордан сўради:

— Бемор, уйқуга кетиш масаласи қандай сизда?

— Яхши. Учгача санайман-у, ухлаб қоламан.

— Бор йўғи учгача санайсиз холосми?

— Нима десам экан? Баъзида тўрт яримгача санашгаям тўғри келади.

* * *

Бошлиқ ходимдан сўради:

— Бир саволимга жавоб бер! Мен аҳмоқми, сенми?

— Очиғини айтсам, ишхонамиздагиларнинг ҳаммаси билади. Сиз аҳмоқларни ҳеч қачон ишга қабул қилмайсиз.

* * *

Эркак қўлида янги чангюткич билан уйга кириб келди. Хотини сўради:

— Вой, чангюткич сотиб олдингизми, дадаси?

— Йўқ.

— Унда қаердан ола қолдингиз буни?

— Биласанми, бугун дугонанг фалончихонни кўриб қолувдим. Уйига таклиф қилди. Бордим. Ичкарига киргач, ташқари эшикни қулфлади-да, шундоқ қаршимда тиз чўкиб: «Борлиғим сизники! Борлиғим сизнинг ихтиёрингизда! Борлиғим фақат сизники!», деганди. Қарасам, йўлакда мана шу чангюткич турган экан. Олиб келавердим. Рўзғорда асқотиб қолар!

* * *

Аёл эридан сўради:

— Жоним, мени ҳалиям севасизми?

— Азизам, сени нафақат севаман, ҳурмат ҳам қиламан! Кейин… Сал қўрқаман ҳам!

* * *

Эр:

— Хотин, шкафнинг ичида Қорбобо нима қиляпти?

Хотин:

— Менинг тилакларимни рўёбга чиқаряпти!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here