Озарбайжонча чучвара

0

Керакли масаллиқлар (хамир учун): 2,5 стакан ун, ярим стакан кефир, 2 дона тухум, 2 ош қошиқ сариёғ, туз.

Қиймасига: 700 г гўшт, 1 дона тухум, 1 дона пиёз, 2 бўлак саримсоқ, 1 ош қошиқ қуритилган райҳон, майдаланган қора мурч, туз.

Шўрвасига: 1,5 л товуқ шўрваси (кубиклардан фойдалансангиз ҳам бўлади), 1 дона пиёз, 4 дона қора мурч, петрушка, шивит, туз ва зираворлар.

Тайёрланиши:

1. Гўшт, пиёз, саримсоқни тўғраб, гўштқиймалагичдан ўтказинг. Кейин ҳамма масаллиқларни қўшиб, тухум, туз, мурч ва қуритилган райҳон солинг-да, аралаштириб, 20 дақиқага музлаткичга қўйинг.

2. Кефир ва тухумни аралаштириб, кўпиртиринг. Ун ва туз солиб, хамир қоргач, 25 дақиқа тиндиришга қўйинг.

3. Хамирни ёйиб, тўртбурчак қилиб кесинг. Ҳар бирига ярим чой қошиқдан қийма солиб, чучвара шаклида тугинг. Сўнг чучвараларни қиздирилган сариёғда 4 дақиқадан қовуринг.

4. Товуқли шўрвага пиёзни тўғраб солинг. Бироз қайнатгач, қора мурч доналарини ҳам қўшинг. Чучваралар қайнаб чиққач, оловни пасайтириб, 10 дақиқа қайнатинг. Косаларга сузишда кўкат ва қатиқ солишни унутманг.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: