Тунисда бошланган ҳукумат сиёсатига қарши норозилик намойишлари ўғирлик, қароқчилик ва қонли тўқнашувлар билан тугади…

0

 

Норозилик намойиши иштирокчилари Туниснинг кўплаб шаҳарларида кўчаларга чиқиб, иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши, нархлар пасайтирилиши, ишсизликка барҳам берилишини ҳукуматдан талаб қила бошлаганди. Шубҳасиз, бу ҳаракатлар дўконларни ўмариб кетиш, қароқчиликка айланиб кетди. Норозилик акцияларидан унумли фойдаланиш истагида бўлган кимсалар кўчаларда автомобил баллонларини ёқишдан, полиция билан тўқнашишдан тийила олишмади. Қора ниқоб кийган кимсалар қўлларида портловчи модда тўлдирилган шиша идишлар билан Ибн Халдундаги полиция маҳкамаси, суд, маҳаллий ҳокимият маъмурияти биноларини эгаллашга ҳаракат қилган. Тебурба шаҳрида эса шундай тўқнашувлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу шаҳарда ҳам қароқчилик ва ўғирлик ҳаракатлари кўзга ташланди.

Тунис шимолидаги Беджа, Касерин вилоятига қарашли Тхала шаҳрида норғул йигитлар автомобил йўлларини ёпиб қўйишди. Бу ерда ҳам шаҳар суди биносига ҳужум уюштирилди. Полициячилар норозилик акцияси, тартибсизликлар иштирокчиларига қарши кўздан ёш оқизувчи газлардан унумли фойдалангани ҳақида маълумот берилган. Аммо бу шаҳарларда ҳалок бўлганлар ёки жароҳат олганлар ҳақида хабар тарқатилмаган.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, Сиди-Бузид, Тебурба, Тхала шаҳарларида одамлар солиқлар камайтирилишини, маошлар миқдори оширилишини, аҳолининг ижтимоий аҳволи ҳар тарафлама яхшиланишини ҳукуматдан талаб қилишди.

Сўнгги хабарларга қараганда, тартибсизликлар натижасида жами 70 нафарга яқин полициячи оғир жароҳат олган, мамлакат хавфсизлик хизматига қарашли 60 та автомобил ёқиб юборилган.

Тунисда молиявий ва сиёсий инқироз 2011 йили бошланган. Мамлакат ичкарисидаги ўнг ва сўл партиялар ўртасида давом этган келишмовчиликлар, коррупция жиноятлари сони ортиши, ички сиёсий кураш Тунис иқтисодига салбий таъсир кўрсатмай қолмади. 2015 йили содир этилган йирик террор ҳаракати сайёҳлик бизнеси оёғига болта урди. Йирик сармоядорлар мамлакатни тарк этди. Оддий аҳолининг ҳаёти оғирлашди.

Business News

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here