ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. 1817 йил 4 май куни «Кельнише цайтунг» деб номланган газета биринчи муқоваси бўш ҳолатда нашрдан чиқди. Бу ишни газетачилар цензурага қарши норозилик рамзи сифатида амалга оширишди.

2. Франциядаги «Сапёрнинг шами» газетаси ҳар тўрт йилда бир марта, яъни, ҳар 29 февралда нашр этилади. Газетада албатта кроссворд берилади. Бунинг жавобини эса 4 йилдан кейин билишингиз мумкин бўлади. Газетага обуна ҳам бўлиш мумкин. Обуна баҳоси 100 евро бўлиб, 100 йил муддатга мўлжалланган.

3. Банан нафақат сариқ, балки қизил рангда ҳам бўлади. Қизил банан сариғига нисбатан юмшоқ бўлади ва уни узоққа олиб кетиб бўлмайди. Тез фурсатда истеъмолга яроқсиз ҳолга келиб қолади.

4. Парагвайда чакалаксимон бир ўсимлик борки, унинг барги шакардан 300 карра ширинроқ.

5. Одам хотиржам ҳолда ётган маҳали бир кеча-кундузда 400-500 литр кислород ютади. Бунинг учун ҳар дақиқада 12-20 марта нафас олиб, нафас чиқаради.

6. Одам танасида бошни ҳисобламаганда, 20 мингтага яқин юнг мавжуд.

7. Бир кеча-кундузда одам танасидан ажралиб чиққан иссиқда 33 литр музлаган сувни қайнатиб олса бўлади.

8. Ҳаётимиз давомида миямиздаги хотира майдони 1 квадриллионтагача алоҳида ахборотларни ўзида сақлаб қолади.

9. Кўрсаткич бармоғимиз бошқа бармоқларга нисбатан ўта сезувчан саналади.

10. Эркак соч толасининг диаметри аёл соч толасига қараганда икки карра ортиқни ташкил этади.

интересные-факты. сom

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here