Машҳур киноактёр Стивен Сигални номусга текканликда айблашмоқда…

0

 

Актриса Регина Симонс Стивен Сигал устидан полицияга шикоят аризаси билан мурожаат этган. Мурожаатида у америкалик продюсер ва актёр билан «Ўта хавфли» деб номланган фильмни суратга олиш жараёнида танишганини баён қилган.

— Мен ўшанда 18 ёшда эдим. Фильмнинг оммавий саҳналарда суратга тушгандим, — дейилади Симонс хонимнинг аризасида. — Стивен Сигал фильм суратга олиб бўлингач, мени ўз уйига бу ишни нишонлаш учун таклиф қилди. Бордим. Афсуски, у мени алдаган экан. Мен бу нишонлаш маросимида ягона меҳмон эканимни ичкарига киргандан кейин билдим. Худди шу кеча у менинг номусимни поймол қилди…

Симонсдан ташқари модел Фавиола Дадис ҳам Стивен Сигални номусига текканликда айблади. Бу ишни у 2002 йили амалга оширган экан. Аммо актёрнинг ўзи бу айбловларга нисбатан ҳеч қандай фикр билдиргани йўқ.

Life. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here