Пишлоқ ва сузмани янгидай сақлаш учун…

0
  • Агар гўштга туз ёки шакар сепиб қўйилса, узоқ вақт сақланади.
  • Лимон шарбати билан ювилган ёки ҳўлланган гўшт иссиқ кунда ҳам янгидек тураверади.
  • Пишлоқ ва сузмани оқ идишда сақлаган маъқул. Унга 3-4 бўлак қанд солиб, қопқоғи ёпилган ҳолатда салқин жойга қўйинг.
  • Ёғ ва мойдан тахир таъмни йўқотиш учун унга тўғралган пиёз ва бир бўлак нон қўшиб ишлатилади. Бунда картошка бўлаклари ҳам қўл келиши мумкин.
  • Оз миқдордаги ёғда қовурилган тузланган гўшт бир неча кун янгидай бўлиб тураверади.
  • Ҳаддан ортиқ серёғ бўлиб кетган паловга гуруч солишдан олдин, бир нечта картошкани арчиб солсангиз ундаги ёғни тортиб олади.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: