Ўқитувчи дарс пайтида телефондан фойдаланишга ҳақлими?

0

— Ўқувчиларга дарс пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланган. Лекин баъзи ўқитувчилар дарс вақтида телефон қўнғироқларига жавоб беришади. Шу тўғрими? Бу қоида фақат ўқувчилар учунми?

… 89-54 абоненти

— «Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобиль телефонлардан фойдаланишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги низом барча турдаги давлат ва нодавлат таълим муассасалари ҳамда таълим олувчиларга, шунингдек, таълим муассасаларининг барча тоифадаги ходимларига нисбатан бирдай татбиқ этилади.

Низомга кўра, таълим муассасасига киришда ҳар бир таълим олувчи, ходим ва бошқа шахслар ўз телефонининг чақирув овозини тўлиқ ўчириб қўйиши («овозсиз» режимга ўтказиши) шарт.

Юқорида қайд этилган низомнинг 12-бандига мувофиқ, таълим муассасасининг ўқитувчилари ва бошқа ходимлари ўқув машғулотлари вақтида телефондан фойдаланиш ҳуқуқига эга эмас. Шунингдек, дарсдан ташқари вақтда таълим олувчилар иштирокида телефондан фойдаланишни имкони борича чеклашлари шарт. Шундай экан, ўқитувчи дарс жараёнида телефондан фойдаланиши мумкин эмас.

«Ҳордиқ плюс» газетасидан

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here