Дубай компанияси 270 минг долларлик аёллар туфлисини яратди

0

БААдаги замонавий брендлардан бири Jada Dubai олмослар ва ёқутлар, платина ва олтин билан қопланган аёллар туфлигини яратди. Баланд пошнали туфли ягона нусхада яратилган ва 54 каратли оқ рангдаги бриллиантлар ва 416,2 каратли оқ ёқутлар билан безалган. Туфлининг нархи миллион дирҳамдан кўпроқни (272 минг доллар) ташкил қилади.

Туфлини яратишга бир йилдан кўпроқ вақт кетган. Уни яратиш устида 3 та давлатдан олтин бўйича мутахассислар ишлашган.

Туфли чекланган миқдорда чиқарилган 5 та туфлидан иборат коллекцияга киради. Бу коллекциядан олтин, платина, 16 та оқ бриллиант, 32 та қора бриллиант ва бошқа қимматбаҳо тошлар билан безалган Grace Kelly туфлиси ҳам ўрин олган.

 

manba: kun.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here