Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 22 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун фаолликда ишлашингиз ва билим олишингиз учун кунингиз хайрли кечади. Ақлий меҳнат кишилари бу масалада барчани ортда қолдиришлари тайин. Бугунги кунингиз профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни янги босқичга кўтаришда жуда қўл келади. Мартабангиз ҳам ошиш палласига киради иншооллоҳ. Кечқурун оила қурмаганлар романтик учрашувдек кутилмаган совғага эга бўлишлари мумкин. Асабни, саломатликни асранг. Билингки, бир ерингиз оғриса, ўзингиздан бўлак ҳеч ким сизга дард тортишиб қўя олмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

22 январда янги ишларга қўл уриш ҳаракатига тушинг. Айнан улар сизга муваффақият ҳадя эта олади. Шахсий ҳаётда ўзингизни яхши тутинг, инжиқликлар, асабийликларга йўл берманг. Акс ҳолда жуфтингиз ва бошқа қариндошлар билан ўзаро муносабатларингизда жиддий тўсиқ пайдо бўлади. Кечқурун эски қадрдонлардан бири сизга қўшимча даромад келтирувчи, қизиқарли ишни таклиф этиши кутилади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ҳали узоқ йиллар бирга ишлашингиз зарур бўлган одамларга қўполлик қилиб қўйманг. Ишга ижодий ёндаша олсангиз, омад сизники деяверинг. Молиявий муаммоларингизни эса яқин инсонларингиз ҳал этиб беришади. Агар пулни йирик лойиҳаларга тиксангиз, келгусида катта даромад эгасига айланасиз. Аммо қиммат ва кераксиз буюмни харид қилиб қўйманг, инқирозга учрайсиз. Саломатлигингизни жуда эҳтиёт қилинг. Ҳасадгўйларни айланиб ўтишга ҳаракат қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

22 январ куни қадимий анъаналарга амал қилсангиз, шахсий ҳаётда омадингиз чопади. Ҳар бир юмушни адо этишда тафаккурга суянинг. Жуда мушкул ишларга дуч келсангиз, интернет орқали бўлса-да, қўллаб-қувватлашга тайёр танишларни қидириб топинг. Муҳаббатда фақат ёниб-куйишларгина жуфтингиз ёки танлаганингиз билан муносабатларга илиқлик, жон кирита олади. Ўзингизни ўзингиз тинчлантирсангиз, ёниб-куймасангиз, барча яхшиликлардан қуруқ қоласиз.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бизнесда, молия, ва хизмат сафарига бориш масаласида муваффақиятларга эришасиз. Яна обрўйингиз ҳам бир поғона юқорилайди. Уйда шоҳона яшаш учун шароит яратиш, уй таъмири ва кераксиз буюмларни сотишда омадингиз чопади. Тадбиркор бўлсангиз, ҳамкорлар билан ўз тажриба ва сирларингизни бемалол ўртоқлашишингиз, фикр алмашишингиз мумкин. Бу мулоқотлар ҳам бизнесни яхшилашда муҳим рол ўйнаши турган гап. Саломатликни асранг. Бўлар-бўлмасга асабийлашманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

22 январда кўп ишларда синовлар ўтказишингизга тўғри келади. Бу синовлар сизни омад сари етаклайди. Ўтмишга қайтманг ва фақат бугунги кун билан яшанг, фикрланг. Шахсий ҳаётда кечки пайт сизни кутилмаган совғалар кутиб туради. Башарти бирор ишда омад кулиб боқмаса, асабийлашманг. Бу ўзингизга бўлган ишончга путур етказади. Кечқурун медитация машғулотлари омадли кечади. Кечки овқатга енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Йўлингизда нимаики учраса, ўшандан наф кўриш ҳаракатида бўлсангиз, хато қилмайсиз. Шунда сиз барча фойдани ўзингизга жалб этган бўласиз. Эзгу мақсадлар йўлида бунинг сира уяти йўқ. Куннинг биринчи ярмида қиш ойлари учун тўлиқ иш режаси тузиб олишингиз масаласида қулай имкониятлар туғилади. Интеллектуал ўйинлар ва мисоллар дунёқарашингиз, билим доирангиз кенгайишида катта аҳамиятга эга. Муҳаббатда ўзингизга ишонинг ва бўлғуси жуфтингизни танқид қилишдан сақланинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

22 январ куни ўзингизга ёқмайдиган одамлар, вазиятлар, ҳодисалардан нари бўлишга ҳаракат қилинг. Йўқса, бу нарсалар ишингизга жиддий халал бериб сизни молиявий манфаатдан маҳрум этиши мумкин. Бугун азартли ўйинлар ва пул масаласидаги фириблар сизни қонун ҳимоячилари билан тескари қилиб қўйиши ҳеч гап эмас. Билинг, бундай вазиятларда ўзингиз учун фақат ўзингиз қайғуришингизга тўғри келади. Ҳатто, юқори лавозимли танишлар ҳам сизга ёрдам бера олмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Тақдир сизга инъом этадиган ҳар бир имкониятдан унумли фойдаланинг. Бу асосан ишингиз билан боғлиқ. Сабаби, бундай имкониятлар ҳар куни ҳам берилавермайди. Муҳаббатда қатъиятли бўлишингизга тўғрри келади. Шу йўл билангина танлаганингизнинг қалбига йўл топа оласиз. Йигитларимиз севганининг қўлини сўрашга аҳд қилган бўлса, бугундан қулайи бўлмайди. Асабларни асранг, улар қақшаганда, кутилмаган жиддий хасталикларга дучор этиши мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

22 январда ҳар қандай юксак чўққи ҳам сизнинг қаршингизда таъзим бажо айлайди. Куннинг биринчи ярмида ишхонангизда шундай ажойиб тадбир ўтказишингиз кутилмоқдаки, бу келажакда мартабангизни ўн чандон ошириб юбориши мумкин. Ютуқлар кетма-кет, шошилмасдан ташриф буюради. Шунинг учун беҳуда асабийлашиб ўзингизни қийнаманг. Кун давомида фақат унумдорликка йўналган ишларгагина қўл уринг. Ўртамиёналарини кейинги кунлар учун асраб қўйинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз муваффақиятли бошланади. Шундай бошланадики, қуёш ҳам назарингизда сизга таъзим қилмоқчидек туйила бошлайди. Кун мобайнида яқин қариндошлар сизга кутилмаган совғалар ҳадя этиши, меҳмонга чақириши кутилади. Агар барчаларини асабларингиз сингдира олса, сиздан бахтлиси бўлмайди. Ким сиздан ёрдам сўраса, албатта бу илтимосни қондиришга ҳаракат қилинг, ўзингизга ишонинг ва дангасаликка эрк берманг. Омадингизни берсин!

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

22 январ куни ҳар бир босадиган қадамингизни назоратда ушланг. Агар чарчаганингизни ҳис эта бошласангиз, барча ишни ташланг-у, дам олинг. Хусусий мулк, уй таъмири, янги уйга кўчиб ўтиш кабилар муваффақиятли ҳал бўлади. Куннинг иккинчи ярмида ўзингиз реаллигига ишонмайдиганлар билан мулоқот қилишингизга тўғри келади. Бош ва оёқ оғриғидан сақланинг. Қон босимингизни тез-тез текшириб туринг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit