Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 23 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун иллюзия бағрида қолишдан тийилинг. Акс ҳолда омад сиздан очиқчасига юз ўгиради. Олдиндан ўйланган, пухталанган, наф берадиган режаларнигина амалга оширишга ҳаракат қилинг. Куннинг иккинчи ярмида ёқимли учрашув кутади. Бу учрашувни кейинчалик ҳам узоқ вақт эслаб юрасиз. Муҳаббатда эса хиёнатдан сақланинг, эҳтиёт бўлинг. Бу фақат сизга боғлиқ. Кечқурун ёши улуғ қондошлар ҳолидан хабар олиш ёдингиздан кўтарилмасин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

23 январда эрта иш бошламасангиз, улгура олмайсиз. Кун давомида ишларингиз ҳаддан зиёд кўп бўлиши кутилмоқда. Моддий масалада аҳволингиз ҳавас қилса арзигулик даражада яхши бўлади. Демак, ҳар бир тийиннинг устида ўмбалоқ ошиш сираям шарт эмас. Бунинг ўрнига ўзингизга ёққан харидларни амалга оширсангиз, фойдадан холи бўлмайди. Кечқурун дўстлар даврасида дам олинг. Агар табиат қўйнида дам олиб қайтсангиз, иммунитетингиз кўтарилган бўларди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Эрталабдан илгари ўзингиз учун арзимас туйилган ишларни адоғига етказиш пайида бўлинг. Истакларингизни бир жойга жамлаб ҳаракатлар содир этсангиз, моддий аҳволингиз ҳам тез фурсатда ижобий ҳал бўлган чиқарди. Тадбиркорлар учун келишувлар, сафарлар ва оилавий байрамлар уюштириш бугун муваффақиятли кечади. Муҳаббатда сизни танаффуслар кутиб қолади. Сиз ажойиб инсон билан танишасиз. Саломатлигингизни авайланг. Ўзингизни ўтдан чўғга уришни бас қилинг ниҳоят.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

23 январ куни олдин тасаввурингизда жуда оғир, ҳал этиб бўлмайдиган деб ҳисобланган ишларни хамирдан қил суғурган каби осон адо қиласиз. Қариндошлар билан боғлиқ баъзи кўнгилсиз вазиятларга у даражада кўп эътибор берманг, бекорга асабларингиз қақшагани қолади. Бунинг ўрнига ўзингиз севган хобби билан чалғинг. Соғлиғингиз кечки пайтга бориб бироз безовта қилиб ўтиши мумкин. Жароҳатни бардамаламасдан туриб йўқ қилиш кераклигини унутманг. Овқатланиш қоидалари, режимини бузманг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Бир жойда депсинганча туриб қолманг. Йўқса, сизга насиб этиши мумкин бўлган ютуқларни, муваффақиятларни, омад қушини бошқалар илиб кетиши ҳеч гап эмас. Осон пул топиш йўлини қидирманг, худонинг бериб турганига шукр қилинг, кам бўлмайсиз. Кун давомида ўғирлик, ёлғондан азият чекишингиз мумкин. Шунинг учун ҳар дақиқада ҳушёр туринг. Муҳаббатда сизга фақат соф рақобат фойда бера олади. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмол қилинг. Бировларни асло танқид остига ола кўрманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

23 январ куни йирик лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ҳаракатига тушасиз. Бунинг учун қўшимча билим ва тажрибага эга бўлиб олишингиз талаб этилади. Иш экан деб ҳадеганда жисмоний зўриқиш томонга талпинаверманг. Яхши дам олишни ҳам йўлга қўйинг. Тери ва бўғимларда жиддий муаммо юзага келиш хавфи сезилмоқда. Олдини олиб врач қабулига чиқиб келмасангиз бўлмайди. Аллергиядан ҳам эҳтиёт бўлинг. Лекин халқона усуллар ёрдамида даволаниш фикридан воз кечинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Жисмоний ва руҳий зўриқишларни тенг бўлган ҳолда иш бошланг. Шундай қилингки, иш ҳам битсин ва жисмоний зўриқиш олманг. Ҳамкасбларингиз бугун сиздан ёрдам сўраб мурожаат этиши кутилади. Албатта ёрдам беринг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимизнинг лавозими юқорилаши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Сиёсатчилар, адабиётчилар ва тижоратчиларнинг ишлари бароридан келади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

23 январда кунингиз анчагина зерикарли, оғир кечиши кутилмоқда. Ўзингиз бир зумда қойиллатиб ташлашни мўлжаллаган ишлар ҳам поёнига ета қолмай хит қилиши мумкин. Лавозими юқори шахслар билан рақобатлашишдан, жанжаллашишдан эҳтиёт бўлинг. Арбоблар билан ҳазиллашиб бўлмаслигини унутманг. Муҳаббатда чаён буржи вакилларини ёлғиз қолиш балоси таъқиб эта бошлаши кутилади. Шубҳасиз, ўзингизда жуфтликка интилиш етарли бўлмаса, шундай вазият ҳукм суриши тайин.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун иншооллоҳ худойимнинг назаридасиз. Энг мушкул, қалтис вазиятлардан осонлик билан чиқиб кетишингиз кутилмоқда. Ишқилиб доим шундай бўлиб қолинг. Ҳамкасблар назарга илмай ташлаб отган ишларга сиз ҳам қўл урмай қўя қолинг. Болажонлар ва қондошлар билан ёқимли суҳбатлар руҳингизни кўтаради. Кечқурун ғийбатчилар кузатуви остида қолишингиз эҳтимоли бор. Оила қурмаганлар романтик учрашувлар учун бошқа кунни танлаганлари маъқулга ўхшаб турибди.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

23 январ куни тадбиркорларимизнинг омади келади иншооллоҳ. Янги иттифоқдошлар топасиз, янги ишларни йўлга қўясиз. Мўл-кўл даромад келтирадиган лойиҳаларга қўл урасиз. Энди сиз дарёда эмас, денгизда суза бошлайсиз. Денгизнинг дарёга нисбатан бағри кенг. Бироқ эҳтиёт бўлинг. Денгизда наҳанг балиқлар дарёдагига қараганда икки ҳисса кўпроқ бўлади. Оиласизларнинг баъзилари бугундан нафақат романтик учрашув кутиш, балки тўйдан умидвор бўла бошлашса ҳам ярашади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз хайрли бошланади. Кун давомида қуёш қалбингизни иситишдан тийилмайди. Қувонч қувонч чақиради деганларидек, ишлар бароридан кела бошласа, даромад ҳам сизни йўқлаб хит бўлади. Куннинг иккинчи ярмида дўстларингиздан бири шерикчиликда амалга ошириладиган бир иш таклиф қилади. Ортиқча даромад тешиб чиқмайди, албатта рози бўлинг. Кечқурун эртароқ ухлашга ётинг. Чунки бугун ухлаб кўрадиган тушингиз албатта ўнгидан келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

23 январда куч ва имкониятларни шундай усталик билан тақсимлангки, асосий ишга ҳам, оила юмушларига ҳам етсин. Муҳаббатда омадингиз келади. Жуфтингиз, бўлғуси жуфтингизнинг қайноқ меҳридан баҳра оласиз. Эркалашлар, эркаланишлар бошингизни айлантириб ташлайди. Тижоратчилар, бозорчиларнинг куни туғади. «Навар»нинг адоғи бўлмайди худо хоҳласа.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: