ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Одам қўрққанда, кўзлари одатдагидан яхшироқ кўра бошлайди.

2. Акула чалқанчасига ётса, ўша заҳоти кома ҳолатига тушади.

3. Ёмғир чувалчангининг бешта юраги бор.

4. Бамбук бир кеча-кундузда 91 сантиметргача ўса олади.

5. Болажонлар севиб истеъмол қиладиган «Чупа-чупс» конфети логотипини Сальвадор Дали чизиб берган.

6. Асаларининг иккита ошқозони бор. Бири овқатланиш, иккинчиси асал йиғишга мўлжалланган.

7. Дунёнинг уч нафар энг бадавлат кишисига тегишли бойлик 40 та қашшоқ мамлакат бойлигига тенг.

8. Аёл организмидаги олтин миқдори эркакникига нисбатан олти карра кўпроқни ташкил этади.

9. Янги Зеландияда қўйлар сони одамлардан 15 баробар кўп.

10. Мадрид шаҳри марказида тўлиқ ахлатдан бунёд этилган отел бор.

pikabu. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit