Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 24 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Шубҳали ишлардан, вазиятлардан сақланинг. Ўзингизга ҳаддан зиёд ишониб юборманг. Тафаккурни ишга солган ҳолда тўғри қарорлар чиқарсангиз, ўзингиз жанжаллашиб қолган инсонлар билан ярашишингиз осон кечарди. Кимлардир сизга босим ўтказишига йўл қўйманг. Куннинг иккинчи ярмида баъзи дўстларимиз хизмат сафарига чиқиб келишлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Кечқурун эса сизга қадрдон дўстлардан бири кутилмаган совға ҳадя этиши кутилади. Саломатлигингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

24 январда моддий жиҳатдан анчагина бақувватлашиб олишингиз учун қулай имкониятлар туғилади. Фақат улардан қандай фойдалана билишингиз қолади холос. Иш бажаришдами, муносабатлардами, анъана ва принциплардан чекинманг. Оилада қайсарлик, инжиқлик, кўп танқид қилиш каби одатларни четга суриб қўя олсангиз, яқинларингиз билан муносабатларингизга путур етмасди. Тақдирда борига шукр қилинг. Кечқурун тўғри овқатланиш қоидаларига албатта амал қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Молиявий масалада омадингиз ҳаддан ташқари зўр бўлиб кетмаса-да, фожиа ҳам юз бермайди. Ҳар ҳолда катмонингизда пул бўлади. Ишхонадаги юмушларни адо этишда стратегик усуллардан фойдалана билсангиз, ҳамкасбларни ортда қолдириб, мукофотнинг мўмайига эгалик қиласиз. Баъзилар кечки пайтга бориб овқатдан заҳарланиши ёки гастритдан безовталанишлари мумкин. Олдини олиб мутахассисга учрашни унутманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

24 январ куни атрофдагилар билан суҳбатларда тилга эҳтиёт бўлишингиз тавсия этилади. Эҳтиёткорликларсиз айтилган бир ножўя сўз ҳам ким биландир орангизга қоронғулик солиб қўйиши ҳеч гап эмас. Ёши улуғлар билан тиллашганда албатта масофа сақланг. Тадбиркор бўлсангиз, принципларингиздан воз кечмаган ҳолда иш тутинг. Ана шунда ўта фойдали шартномалар, келишувлар юзага келади. Муҳаббатда оиласизлар бугунча танаффус қилиб туришларига тўғри келади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Ички интизомни қаттиқ ушланг. Агар ички интизом бузилса, пул ҳам, дам олиш-у хуш кайфият ҳам яқинингизга келмаслиги тайин. Одамлар билан гаплашганда, ғурурни четга суриб қўйганингиз маъқул. Оилада оғир-босиқлик билан иш кўринг. Куннинг иккинчи ярмида айримлар йирик харидларни амалга ошириши кутилмоқда. Бунга ҳақлисиз. Чунки моддий жиҳатдан аҳволингиз жуда яхши. Кечқурун шамоллашдан, грипп юқтиришдан жуда эҳтиёт бўлинг. Тоза ҳавода сайр қилишни ҳам унутманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

24 январда эрта туриб, Яратгандан астойдил сўраган ҳолда иш бошласангиз, кун давомида сизни муваффақият ва ютуқлар тарк этмайди. Баъзилар кун бўйи лотереядан катта пул ютиб олишлари ҳам эҳтимолга яқин. Асосий ишни унутиб қўйманг, акс ҳолда мукофотдан қуруқ қоласиз. Қариндошлар билан мулоқотда бардошли бўлинг. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, қишли-қировли кунларда ўзингизни жуда эҳтиёт қилишингиз, муолажаларни ўз вақтидан кечиктирмай олишингиз зарур бўлади.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Эркакмисиз, аёлмисиз, барибир сохта хушомад, кўнгил изҳорларидан сақланинг, ёғли таомлардан юз буринг ва кўпроқ пиёда юринг. Буларнинг барчаси сизнинг кун давомида омадга ҳамроҳ бўлишингизни таъминлайди. Жуфтингизга алоҳида эътибор қаратинг. Илож топсангиз, эсдалик учун бирор совға тақдим этинг. Хушомадлар ҳам зиён қилмайди. Кечқурун эртароқ ухлашингиз тавсия этилади. Шундагина эртанги кун учун етарлича куч тўплай оласиз. Серқатнов йўлларда сергакликни қўлдан берманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

24 январ куни осон йўл билан муваффақиятга эришиш йўлларини қидириб овора бўлманг. Бугунингиз астойдил тер тўкиб чин кўнгилдан ишласангизгина омадли кечади. Шахсий бизнесни йўлга қўйиш, савдо, йирик лойиҳаларга катта пул тикиш учун 24 январ жуда қулай ва хайрли кечади. Муҳаббатда бироз бўшашишингиз кузатилиши мумкин. Аммо бу жуфтингизга буткул эътиборсиз бўласиз дегани эмас. Кечки пайт уйдаги майда таъмир ишлари билан шуғулланинг. Омадингизни берсин!

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Илгари биргина сўз натижасида осон тил топиша олганлар билан бугун сен-менга бориб қолишингиз хавфи бор. Ҳойнаҳой, бунга ё сиздаги, ё ўша одамлардаги нохуш кайфият сабаб бўлиши мумкин. Ишхонада ҳар бир юмушга профессионал назар билан боққан ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Шунда раҳбарларни қойил қолдира оласиз. Оғриқ нуқталарингиз кечки пайтга бориб сизни забтига ола бошлаши мумкин. Бўйсунманг, йўқса, боши берк кўчага кириб қоласиз. Овқатни кун бўйи танлаб-танлаб истеъмол қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

24 январда куч ва имкониятларни сира аямасдан зўр бериб ишланг. Акс ҳолда ишингиз билан боғлиқ энг қулай имкониятларни қўлдан беришингиз турган гап. Шахсий ҳаётда хотиржамлик ҳукм суришини таъминланг. Бу келгусида ўз мевасини беради албатта. Оила қурмаганлар учун бугун романтик учрашувлар уюштириш, сайр-у саёҳат муваффақиятли кечади. Фақат ортга чекинмасангиз бас. Саломатлигингиз ёмонлаша боришини сезганингиз заҳоти чорасини кўринг. Ёши улуғ қариндошлардан хабар олишни ҳам унутиб қўйманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз гармонияга бой, хотиржам тарзда кечиши кутилмоқда. Ҳеч ким бу хотиржамлигингизни тортиб ололмайди. Ҳали бировларга маълум бўлмаган истеъдодингизни ҳам айнан бугун намойиш этишингиз мумкин, албатта ғолиб бўласиз. Шу нарса янги танишлар орттиришингизда ҳам муҳим рол ўйнаши мумкин. Кечқурун сузиш машқларини бажариш саломатликни мустаҳкамлашда асқотади. Бугун тунда кўрадиган тушингиз ҳам ўнгидан келиши кутилади. Ҳасаддан йироқ бўлинг. Ҳасад бутун бошли дунёларни йиқитишга қодир. Шундай экан, ундан қочинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

24 январ куни хавотирлар, сиқилишлар ва тушкунликка тушиш учун баҳона бўлмайди. Хаёлан тасаввур қилиб ҳам бу кўнгилсизликларни ҳамроҳ эта билмайсиз. Негаки, сиз бугун фақат мамнунлик кайфиятида яшайсиз. Хобби, ёки болаликдаги қизиқарли ўйинлар сизни яқин ўтмишга олиб кетиши ҳам эҳтимолга яқин. Янги уйга кўчиб ўтиш, касбни ўзгартириш бугун муваффақият келтиради. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда эҳтиёт бўлинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit