Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 25 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Эрталабданоқ хушхабар эшитишингиз кутилади. Бу кайфиятингизни кўтариб, ишларингиз бароридан келишида туртки бўлса ажаб эмас. Хавотир ва ташвишлар ўтмишда қолади. Сиз хотиржамлик билан ишларингизни уддалашда давом этасиз. Куннинг иккинчи ярмида қачонлардир бир ишда шерикчилик қилган танишингизни учратиб қолишингиз мумкин. Кечқурун овқатланишда эҳтиёткор бўлинг. Маданий хордиқ ато этувчи оилавий байрам уюштирсангиз ҳам зиён қилмайди. Асабни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

25 январда дунёда қандай ҳодисалар содир бўлаётгани ва бошқа ҳаётий ўзгаришлар билан қизиқишингиз кутилади. Лекин атрофдагилар билан муносабатларда жуда камгап бир одамга айланасиз. Кун мобайнида нафақат ўзингиз, балки ўзгаларнинг ҳам вақтини қадрланг. Кечки пайт меҳмондорчиликка йўл олишингиз эҳтимоли бор. Саломатлигингизни асранг, асаблар қақшашига сабаб яратманг. Иммунитетингизни кўтариш пайида бўлинг. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ёруғ оламга оптимист назари билан боқинг. Шундагина кунингиз қайғу ва омадсизликларсиз кечиши мумкин. Эзгу мақсадларни кўнглингизга жо қилган бўлсангиз, уларга етиш йўлида олға босинг. Суйганингиз куннинг иккинчи ярмида сизга ўзингиз бир умр орзулаган буюмни ҳадя этиши мумкин. Грипп ва шамоллаш аломатлари сезилса, халқона усуллар ёрдамида муолажалар олсангиз бўлади. Саломатликни кўз қорачиғидек асранг. Оила қурмаган бўлсангиз, бугун кечқурун албатта учрашув белгиланади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

25 январ ҳали бировларга маълум бўлмаган истеъдодингизни кенг оммага намойиш этиш учун қулай имкониятлар туғилади. Бунинг натижасида одамлар орасида ҳурматингиз ортади, жамиятдаги ўрнингизни мустаҳкамлаб оласиз. Керагидан ортиқ овқат истеъмол қилиш ва спиртли ичимликлар ичишдан сақланинг. Меъёр бузилса, бу фақат кўнгилсизлик келтиради. Жуфтингиз билан ширин суҳбатлар кечқурун содир бўлиши кутилади. Гипертонияга йўлиққанлар эҳтиёткорликни қўлдан бермаганлари маъқул.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Гарчи дўстлар, танишлар, ҳамкасблар жанжалга баҳона қидириб, ҳолингизни қуритсалар-да, руҳий мутаносибликни йўқотманг. Сиздан ёрдам сўраб мурожаат этувчиларга нисбатан адолатли бўлинг. Кўнгилларини қолдирманг. Муҳаббатда оиласизларга темир интизом, бардош ва жасорат жуда зарур. Бусиз мақсадга етиб бўлмайди. Ҳар жабҳада ғалабадан умидвор бўлсангиз, вазиятни тўғри баҳолашга ҳаракат қилинг. Соғлиғингизни ташқи хавфлардан ҳимоя қилинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

25 январ сизнинг кунингиз эмасга ўхшаб турибди. Куч, шаҳд, ташаббус каби ажойиб хислатлар қаердадир пана-пастқамда сиздан беркиниб олиши мумкин. Шуларсиз ишларингиз унумли кечиши ҳам мушкул бўлади. Аммо тушдан кейин ҳеч бўлмаса иш жойингизда кайфингиз бироз чоғланиши мумкин. Қисқартиришларга тушмай қоласиз. Шунисига ҳам шукр қилинг. «Бундан ҳам баттари бўлиши мумкин эди-ку!», деган хаёл доим миянгизда айлангани маъқул. Шунда аста-секинлик билан бўлса-да, сокинлик, хотиржамлик ҳамроҳ бўла бошлайди.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Қариндошларингизга мулойим муносабатда бўлинг. Ҳеч бирларининг шахсига, ҳамиятига тегадиган гап айтманг, бу катта жанжалга сабаб бўлиши мумкин. Тиш дўхтири қабулида бўлиш, тўлиқ тиббий кўрикдан ўтиш ва аёллар учун гўзаллик салонига бориш бугун муваффақиятли кечади. Жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сизни танқид остига олса, ё танбеҳ берса, юракка яқин олманг. Дўст ачитиб гапиради-да! Кечқурун уйингизга кутилмаган меҳмонлар ташриф буюриши мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

25 январда сизни кўпчилик танқид остига олиши мумкин. Бу ўзингизни тутишингиз, ишхонадаги камчиликлар туфайли бўлса керак. Бу кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатади. Эсда тутинг, хотиржамлигингизни ҳеч ким буза олмайди. Фақат бунга ўзингиз сабаб яратмасангиз, бас. Йирик савдо фирмасида ишлайдиганлар куннинг иккинчи ярмида хизмат сафари билан олисга жўнаб кетишлари кутилади. Турмуш қурмаганлар, сиз кечқурундан дунёларни кутинг, дунё сизники бўлади. Аммо севган кўнгилга дунёнинг не ҳожати бор. Унга бир чимдимгина романтика бўлса етарли.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Шахсий автомобилингиз бўлса, серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлинг. Электр токига, ёқилғига ишловчи ускуналардан фойдаланишда сергак туринг. Жароҳат олишингиз эҳтимоли бор. Бошингизни дуч келган деворга ураверишдан тийилинг. Муҳаббатда чегарадан чиқманг. Бу сизни охир оқибат ёлғизликка маҳкум этиши ҳеч гап эмас. Қолаверса, чегарадан чиқишингиз бир кун келиб сизни юрак хасталигига дучор этиши ҳам мумкин. Кечқурун албатта қатиқ ичиб ётинг. Тушларингиз янада покланади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

25 январ куни шахсий ҳаётингизда, профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда пайдо бўладиган ҳар қандай тўсиқни совуққонлик билан қарши олинг. Бу кун давомида муваффақиятга эришишингизни таъминлаши мумкин. Эмоцияни жиловга солинг. Акс ҳолда у сизни кўнгилсизликлар домига ташлаши мумкин. Муҳаббатда реалликка интилинг. Суюкли инсонингизнинг кўнглини қолдирадиган ҳаракатлар содир этманг. Кечқурун қўлингизга мўмай даромад келиб тушади.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун орзулар уммонида сузадиган, руҳий кўтаринкилик оламини кезадиган кун. Лекин улар асосий ишларни дўндиришда сизга жиддий халал беради. Ҳатто, шахсий ҳаётдаги муаммоларни бартараф этишга-да ожиз қолишингиз турган гап. Аксига олгандек, муҳаббатда ҳам омадингиз кела қолмайди. Юқумли хасталиклар билан оғриб қолишни хоҳламасангиз, профилактика қоидаларига қатъий амал қилишингиз тавсия қилинади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

25 январда ишда вазиятни чигаллаштирмаслик учун руҳ ва хоҳишлар масаласида тарози палласини тенг тутинг. Башарти яқинда ҳамкасблардан бири билан жанжаллашган бўлсангиз, у бугун ўч олишни ният қилган бўлиши мумкин, ҳушёр туринг. Қариндошлар маслаҳатига амал қилишни ортга суринг. Моддий жиҳатдан аҳволингиз яхшиланиши учун даромад ва харажатни баравар қадрланг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here