Кун кулгиси

0

— Мен отамга ўхшаб ойига минг доллар маош олишни орзу қиламан.
— Нима, отанг шунча маош олармиди?
— Йўқ, у ҳам орзу қиларди.

***

Бир йигит миллионернинг қизига уйланиб бойиб кетибди. Унинг уйига болаликда бирга ўсган дўсти меҳмонга келибди. Хотини чой дамлашга чиқиб кетган пайтда:
— Оғайни бу қизга нега уйландинг? Бунчалик хунук қиз бўлмаса, кўзиям ғилай, юриши ҳам нето, унинг устига дудуқ ҳам экан, – деб шивирлаб паст овозда гапирса…
— Шивирламай қаттиқроқ гапиравер, барибир эшитмайди, – дермиш…

***

Дўстлар суҳбатидан:
— Ойлик маошинг яхшими?
— Чидаса бўлади. Дастурхонимиздан икра аримайди.
— О, зўр-ку! Икрани қизилиданми ёки қорасиданми?
— Бақлажонли! Хотиним пиширган!!!

***

Хотинининг «Бўлди, мен уйдан кетаман» деган гапига ҳамма эркаклар ҳар-хил жавоб қайтаришаркан.
Янги уйланганлар: «Йўқ, ундай қилма! Кечир…» дейишади.
Тажрибалилар: Хотиржам туриб, хотинининг барча гапларини эшитади.
Ўта тажрибалилар: Хафа, тушкун ҳолатда: «Сен фақат ваъда беришни биласан…!» дейишади.

***

Бир кун икки дўст учрашиб қолишибди.
— Дўстим, нега кўзинг кўкарган?
— Э, кўрмайсанми!? Спорт билан шуғулланай деб, тош кўтаришга боргандим. Бир бақувват спортчи тош кўтараётган экан… Шуни тамоша қилиб тургандим…
— Спортчини қўлидаги тош сени устингга тушиб кетдими?
— Йўк!
— Унда нега кўзинг кўкарган?
— Ҳалиги спортчини устидан кулиб юборибман…

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here