Бензема “ПСЖ”га ўтишга қарор қилди

0

“Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ёзда жамоасини алмаштириши мумкин.

“Mundo Deportivo” нашрининг хабар беришича, франциялик ҳужумчи “Реал” ишқибозлари томонидан билдирилаётган ҳуштакбозлик ва норозиликларга ортиқ чидамоқчи эмас ва фаолиятини “ПСЖ”да давом эттиришга қарор қилган. Айни дамда унинг агенти “ПСЖ” раҳбарияти билан музокара олиб бормоқда.

Бенземага, шунингдек, “Арсенал” ҳам қизиқяпти.

 

manba: stadion.uz