ДИҚҚАТ! Вьетнам – Ўзбекистон ўртасидаги финал учрашуви катта экранда намойиш этилади

0

Хабарингиз бор, 27 январь куни Хитойнинг Чанжоу шаҳрида U-23 Осиё чемпионати финалида Ўзбекистон терма жамоаси Вьетнамга қарши баҳс олиб боради.

Мазкур учрашув Ўзбекистондаги футбол мухлислари биргаликда томоша қилишлари ва терма жамоани қўллаб қувватлашларини таъминлаш учун катта экранда намойиш қилинади. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар қилади.

Бунинг учун Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида 14х5 метрли катта экран ўрнатиш режалаштирилган бўлиб, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси томонидан мухлисларга бепул таклифномалар тақдим қилинади.

Таклифномаларни қўлга киритиш учун 26 январь куни соат 09:00дан 15:00га қадар қуйидаги телефон рақамларига қўнғироқ қилиш мумкин:
+998 98 307 80 88
+998 90 985 42 88
Шунингдек, финал ўйини “Спорт” телеканали орқали жонли эфирда намойиш қилинади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 13:00да старт олади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: