Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 27 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун асабийлашишга, хавотирларга умуман ўрин йўқ. Муаммоларни ўйлаб сиқилманг, улар беш дақиқа олдин бўлмаса, беш дақиқа кейинроқ албатта ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Ундан кўра, уйдаги муаммоларни ҳал этишга киришинг, қўшимча даромад келтирувчи иш топиш пайида бўлинг. Ёш бўлсангиз, уйдаги ёши улуғ қариндошларнинг маслаҳатига қулоқ тутинг. Бу ҳам баъзи масалаларда сизга тиргак вазифасини ўташи мумкин. Саломатлик ҳақида кун бўйи қайғуринг. Асабларни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

27 январда келажакка даҳлдор бўлган ҳар бир воқеа-ҳодиса, буюмга алоҳида эътибор билан ёндашинг. Талаба бўлсангиз, ҳадемай имтиҳонлар яқинлашади. Олдиндан ҳозирлик кўриб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Яқин қондошлар билан жанжаллашишдан сақланинг. Бу асабингизни издан чиқаради. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг. Ортиқча вазндан қийналаётган бўлсангиз, парҳез тутиш ҳақида ҳам ўйлаб кўраверинг. Ҳасад, ғийбатдан юз ўгиринг. Уларнинг дийдори қурсин. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун эрталабданоқ бир олам янги ахборотлар эшитасиз. Булар сизга профессионал касбингиз билан боғлиқ ишингизда жуда асқотишини унутманг. Яхшиси, ҳар бир ахборотни блокнотга ёзиб қўйинг. Атрофдагилар билан дипломатларча муносабат юритишга ҳаракат қилинг. Шундай йўл тутингки, яқинлашиб келаётган жанжалли вазият ура солиб қочсин. Оиласизларнинг бугун куни туғади. Бўлғуси жуфт қидириб юрганлар кечқурун ўша инсонни учратишади. Оддий танишув романтик учрашувга айланиб кетса ҳам ажабмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

27 январ куни ҳаётингиз учун жуда муҳим ҳисобланган қарорлар чиқаришингиз зарур бўлади. Нимаики иш бажарманг, ташқаридан ёрдам бўлмайди. Ўз куч, имкониятларингизга таянган ҳолда ҳаракатлар содир этасиз. Мабодо арзимаган эҳтиётсизлик ёки бепарволикка йўл қўйсангиз ҳам пул масаласидаги ишларингиз ўнгидан келмай, чаппасига кетиб қолиши мумкин. Кечқурун рўзғор ташвишлари билан банд бўлмаганингиз маъқул. Яхшиси, дам олинг, эртанги кун учун куч тўпланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Тадбиркор бўлсангиз, бугун айрим ишларни дўндириш зарурати туғилса, собиқ ҳамкорларга ёрдам сўраб мурожаат этишга мажбур бўласиз. Агар гапни топиб гапирсангиз-чи, рақобатчилар ҳам маълум маънода ёрдам кўратиб юборишлари ҳеч гап эмас. Жуфтингизни рашк қилманг. Айниқса, бу одатингиз сизга жуда қимматга тушиши мумкин. Эҳтиросларни, эмоцияни жиловда ушланг. Уларга эрк берманг. Кечқурун олисдаги ўзингиз жуда соғинган бир инсон сизга қўнғироқ қилиши кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

27 январда эрталабоқ ўзингизни ўзингиз суғурталаб олинг. Шундай қилингки, ўзингиздан бўлак ҳеч ким шахсий ҳаётингизга кириб кела олмасин. Акс ҳолда режаларингизнинг барчаси йўққа чиқиши мумкин. Баъзилар ишхонасида қарама-қарши вакил ё вакиласи билан ишқий саргузаштларни бошдан кечира бошлаши мумкин. Афсуски, бунинг охири вой. Сергак тортинг, иблис етагига кириб қолманг. Молиявий масалада ҳам сизни аллакимлар йўлдан оздиришга уриниб кўради. Қатъиятни йўқотмасангиз, ҳеч кимга алданмайсиз.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Иш битириш, бойликка осон йўллар билан эга чиқиш кабилардан безинг. Пешона тери эвазига топилган ҳар бир тийин пул тоти ўзгача бўлади. Сиз худди шу тотга интилиб яшанг. Ишхонада раҳбарлардан танбеҳ эшитишингиз эҳтимоли бор. Бу иш-да, раҳбар талаб қилади. Шунинг учун ҳам раҳбар. Куннинг иккинчи ярмида катта харажатларга тушишингиз кутилади. Лекин афсусланишга ҳожат йўқ. Пулларингиз яхшиликка сарфланади. Қолаверса, кечқурун катмонингиз яна пулга тўлади-ю, ҳамма ташвишлар барҳам топади.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

27 январ куни ҳамкасблардан бири сиз ҳақингизда бўлар-бўлмас ғийбат тўқий бошлаганидан хабар топишингиз эҳтимоли бор. Сукут сақланг. Кимки бировга атаб чуқур қазиса, сал ўтмай ўша чуқурга ўзи йиқилади. Бугун хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Қолган ишлар ҳам хайрли якунланади. Фақат майда-чуйда асаббузарликларга чап бера олсангиз. Ўсал ётган қондошлар бўлса, кечқурун улар ҳолидан хабар олиб қўйинг, савобга эга бўласиз.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Иш бошлашдан олдин ҳамфикр қидиринг. Сиз билан фикри бир жойдан чиқадиган одамларни топсангиз, жамоавий тарзда ўша ишларни амалга оширасиз. Бунинг унуми ўзгача бўлади. Ҳеч қачон енгил йўл билан даромад орттириш ҳақида ўйламанг. Бу усул сизга тўғри келмайди. Негаки, сиз ҳамиша ҳалол, пешона тери, астойдил меҳнат қилиш эвазига пул топиб ўргангансиз. Кечқурун қариндошлардан бири хасталаниши, уни касалхонага олиб боришингиз мумкин.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

27 январда қайси ёнбош билан уйғонасиз қоронғи, аммо эрталабдан бошқаларни танқид остига олиб, бақириб ташлай бошлайсиз. Йўқ, бу ишингиз тўғри эмас. Хотиржамлик, сукунат, хурсандчилик ярашади сизга. Айниқса, иш жойингизда ҳамкасбларни асло танқид қила кўрманг. Ёмон отлиқ бўлиб қолишингиз турган гап. Айрим муаммоларни ҳал этишда сизга яқин дўстлар маслаҳати жуда зарур бўлади. Илож топсангиз, кечқурун табиат қўйнида дам олиб қайтинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кунингиз аъло даражада кечади. Алдовлар, фириб ва ҳасад сизга тўсиқ бўла олмайди иншооллоҳ. Сиз билан дилдан суҳбат қуриш истагида бўлганлардан ўзингизни олиб қочманг. Чунки бу суҳбатлар давомида кўп янгиликлардан бохабар бўласиз. Иш жойингизда ҳамкасблар ва раҳбарият билан келишмовчиликлар юзага келиши кутилади. Саломатлигингиз ёмонлаша бошлаганини пайқашингиз билан дарҳол чорасини кўришингиз тавсия этилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

27 январ куни ҳеч ким билан жанжаллашманг. Жанжаллашишингиз кутилаётган одамлар сизга ҳайрихоҳ, ҳар қандай вазиятда сизни қўллаб-қувватлашга тайёр. Кунни тер тўкиш, меҳнат билан ўтказинг. Бундай меҳнатнинг меваси тотли бўлади. Спорт билан шуғулланишдан воз кечинг. Ақлий меҳнат кишилари моддий жиҳатдан қўшимча қувват ва лаззат олишлари ҳақиқатга яқин бўлиб турибди.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: