Ўзбекистонда 9 йиллик мажбурий таълим 11 йилликка айлантирилди!

1

Ўзбекистондаги барча мактабларда 11 йиллик мажбурий таълим жорий этилади. Бундан буён мактаб ўқувчилари ихтиёрий равишда касб-хунар коллежларида таҳсил оладилар. Таълим муддати эса 3 йилдан камайтирилди, яъни энди ихтиёрий равишда касб ўрганмоқчи бўлганлар 6 ойдан 2 йилгача бўлган муддатли таълим коллежларни танлашлари мумкин.

Кеча, 25 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Press-hall’нинг навбатдаги йиғилишида Президент Шавкат Мирзиёевнинг янги фармони ва қарори ўқиб эшиттирилди, деб ёзмоқда Қалампир нашри.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Рустам Қосимов иштирок этиб, Президентнинг фармонини шарҳламоқда.

 

1 ТА ФИКР

  1. Урра углими укиши нима буларкин деб уйланиб юрардим.Энди хотиржамман, чунки 16 ёшли болани кандай кучага коллежга чикарарканман дердим. 2 йилда болам анча ок корани таниб, узини босиб олган булади.Рахмат шуларни уйлаган инсонгаям ва бажараётган юртдошларимгаям.

Comments are closed.