Ўзбекистонда мобиль алоқадан биринчи бўлиб Ислом Каримов фойдаланганини биласизми?

0

Ҳозирда Ўзбекистонда мобиль телефондан фойдаланувчиларнинг сони 22 миллион 800 мингдан ошди.

Маълум бўлишича, сўнгги йилларда мобиль алоқадан фойдаланувчиларнинг сони 1 миллион 400 мингга (ўсиш 7%) ортган ҳамда бу соҳада изчил ислоҳотлар олиб борилган, деб ёзмоқда UzNews.

Агар 2013-2016 йилларда мобиль алоқадан фойдаланувчиларнинг сони деярли ўзгармаган, бу борада фойдаланувчиларнинг сони деярли ошмаган. 2016 йилда эса ўсиш кузатилган бўлиб, 2017 йил билан ҳисоблаганда 10% ўсиш қайд қилинган.

2018 йилда ҳар бир абонент 4 минг сўм ойлик абонент тўлашини ҳисобга олганда бу ўсиш ҳаққоний эканлигини таъкидлаш керак, чунки бу ҳолатда симкарталарнинг сони эмас, балки абонент тўлови ҳисоби билан ўсишга таъсир қилган рақамлар қайд қилинган.

Эслатиб ўтиш керакки, Ўзбекистонга уяли алоқа компанияси 1991 йилнинг август ойида кириб келган бўлиб, бу нафақат Ўзбекистон тарихида балки Марказий Осиёда биринчи ташкил қилинган уяли алоқа компанияси бўлган.

Ўзбекистонда биринчи бўлиб уяли алоқадан фойдаланган шахс сифатида юртимиздаги мобил алоқа тарихига Ислом Каримов номини киритиш мумкин.

Чунки, 1992 йилнинг август ойида Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов мобиль алоқадан фойдаланган.

Ҳозирда Ислом Каримов фойдаланган мобиль аппарати Алоқа музейидан жой эгаллаган.

2005 йилнинг ноябрь ойида Ўзбекистонда 1 миллион абонент рўйхатга олинган бўлса, 2007 йилнинг ноябрь ойида уларнинг сони 5 миллионга етган.

2008 йилнинг сентябрь ойида эса Ўзбекистонда мобиль алоқадан фойдаланидиганларнинг сони 10 миллионга етган.

Айни вақтда, уяли алоқадан фойдаланувчилар учун мамлакат бўйлаб 5 та уяли алоқа компанияларининг 22 минг 178 та мобиль алоқа станциялари фаолият кўрсатмоқда.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: