Қорда кечган жанг: Ўзбекистон U23 — Осиё чемпиони

2

Ниҳоят, Хитойда бўлиб ўтган 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати финали биз кутгандек якунланди. Вакилларимиз чақилмас ёнғоқ ҳисобланган Вьетнам терма жамоасини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишди.

Дастлаб Рустамбек Ашурматов стандарт вазиятдан ҳисобни очди. Кейин эса рақибларимиз ҳам жарима зарбасидан унумли фойдаланишди. Асосий таймлар дуранг билан тугагач, қўшимча таймлар белгиланди. Қўшимча бўлимларнинг иккинчисида эса захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров бурчакдан узатилган зарбани гол билан якунлади. Ўзбекистон U23 терма жамоаси Осиё чемпионига айланди.

 

2 ФИКРЛАР

  1. Йигитларга рахмат. совукда, корда шундай чиройли уйин курсатишди. Хурсандлигимдан йиғлавордим. бўлар экану шундай ўйнаса. Бунақанги ютуқлар хали кўп бўлишига ишонаман. Соғ бўлишсин, ишларига омад, доимо олға юришсин. Насиб қилса балки ЖЧга хам чиқармиз….

  2. Уз Ватани,уз халки,уз оиласи шаъни , йигитлик ор номуси учун уйнаса булар эканку.Катталар хам ёшлардан озгина урнак олишса яхши буларди . Уз Ватанини севувчиларгина жон фидо килиб уйнайди. Рахмат йигитлар доимо галаба сари олга.

Comments are closed.