Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 28 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Иллюзия қуршовида қолмаслик учун бугун ушалмайдиган орзуларни миянгиздан чиқариб ташлашингиз зарур бўлади. Ишхонангизда ҳамкасблар билан бўлиб ўтадиган баҳс-мунозаралар иш унумига ижобий таъсир кўрсатиши кутилмоқда. Лекин баҳсни чуқурлаштириб юборманг. Муҳаббатда эса жуфтингиз ёки бўлғуси жуфтингиз сиздан қатъий қарорлар кутишига қарамай, негадир иккиланишларга асир бўласиз. Молиявий муаммолар кечқурун ижобий ҳал бўлади иншооллоҳ. Соғлиғингизни асранг.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

28 январда иш жойингизда обрўйингиз қанчалар баландлигини аниқ ҳис этасиз. Бу, шубҳасиз, ҳамкасблар ва раҳбариятнинг сизга бўлган муносабатида ўз аксини топади. Олис сафарга чиқиш, машина ва уй таъмири бугун муваффақиятли кечади. Саломатлигингизга алоҳида ёндашишингиз тавсия этилади. Сурункали хасталикка йўлиққан бўлсангиз, врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам ортиқчалик қилмайди. Кечқурун фақат уйда вақт ўтказинг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Ишга ва ҳаётга яна бир бор жиддий назар ташлаб олинг. Шунда йўл қўяётган хатоларингиз яққолроқ кўзга ташланиши мумкин. Агар касбингиз доирасида у қадар профессионалга айланиб улгурмаган бўлсангиз, билим олишдан қочманг. Оилавий ҳаётингизда илгари ҳам бир-бир кузатилиб ўтган муаммолар пайдо бўлиши мумкин. Оилада ўзингизни тутишингизга алоҳида эътибор қаратинг. Акс ҳолда баъзи одатларингиз билан уйдагиларни қаттиқ ранжитишингиз ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

28 январда йўлингизга бир дунё ташвишли лаҳзалар кўндаланг бўлиши кутилади. Буларни енгиб ўтиш учун вазиятга оптимист назари билан боқишингиз керак. Ишингиз билан боғлиқ режа ва ғояларни бировларга ошкор этиб қўйманг. Айниқса рақобатчилардан эҳтиёт бўлинг. Муҳаббатда ҳам аразчилигингиз ишни бузиб қўйиши мумкин. Кўнгилни кенг қилинг. Бу ташвиш-у муаммолар меҳмон. Келади-ю, кетади. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Муаммоларингиз шунчалар тез ва осон бартараф этиладики, ўзингиз ҳам ҳайратдан ёқа ушлайсиз. Олдинда эса яна янги муваффақиятлар ҳамда мўмай даромад сизни кутиб туради. Бир сўз билан айтганда, кунингиз худди афсоналардагидек бошланади. Шахсий ҳаётда андиша ва қўрқувга эрк берманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувни бошдан кечиришлари кутилмоқда. Овқатланишда тартибга амал қилинг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғор учун асқотадиган буюмларни, маҳсулотларни харид қилишингиз кутилади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

28 январ куни энг яқин инсонингизнинг ёрдами, қўллаб-қувватлашидан маҳрум бўлганингизни англаб етасиз. Аммо ташвишга ўрин йўқ. Ёлғизнинг ёри худо деб беҳуда айтишмаган. Ишларни мустақил бошланг, уёғига худойимнинг ўзи қўллайди, иншооллоҳ. Жуфтингизни қадрланг, қадрсизлантирманг. Акс ҳолда ёлғизлик домида қоласиз. Сирларингизни ўзгаларга ошкор этманг. Кўча-кўйда қарама-қарши жинс вакил ҳамда вакилаларининг хушомадларидан қочинг. Хиёнатга дуч келсангиз, шафқатсизларча курашинг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Куннинг биринчи ярмида мартабангиз илкис олдинга сиджишига гувоҳ бўласиз. Ана шунинг ўзи кайфиятингизни яхшилайди. Ишларингиз ўнгидан кела бошлайди. Қариндошлардан кимдир сизга тушдан кейинми ё кечқурунми моддий кўмак бериши мумкин. Демак, қўлга пул тушгач, энг зарур нарсаларни харид қилиш керак. Саломатлигингизни асранг. Витаминга бой маҳсулотларни доимий тарзда истеъмол қилинг. Иммунитетингиз тушиб кетишига йўл қўйманг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

28 январда аллакимлар сизга ўзича маслаҳат бера бошлашса, жаҳлингиз чиқмасин. Улар айтган масалада сизнинг ҳам мустақил фикрингиз бор. Ўз фикрингизга таяниб иш тутаверинг. Мақсадга тартиб билан, мардона эришишга ҳаракат қилинг. Спорт билан шуғулланувчилар учун кун хайрли кечади. Кўпроқ пиёда юришга интилинг. Илож топсангиз, велосипедда сайр қилиш ҳам зиён қилмайди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугунги кунни имкон доирасида яқинларингиз бағрида кечиринг. Уй йиғиштириш ва келажак режаларни тузиш бугун алоҳида лаззат беради. Келгусида хатолар такрорланмаслиги учун ўтган кунлардаги ишларни хомчўт қилиб олинг. Куннинг иккинчи ярмида баъзилар шахсий иш билан бошқа шаҳарга жўнашлари мумкин. Айримлар эса олис сафарга чиқишни мўлжаллашган. Сафар сизга фақат ёқимли ҳисларни ҳадя этади. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

28 январ куни аллакимлар биландир жойга ўхшаш бир нарсани талашишингиз кутилади. Лекин дарров тўхташингиз керак. Тақдирда борига шукр қилишдан яхшиси йўқ. Кун давомида иложи борича кузатувчига айланинг, кам гапириб, кўп кузатинг. Куннинг иккинчи ярмида рўзғордаги жиҳозлар, ускуналардан бири ишдан чиқиб қолиши мумкин. Оила қурмаганлар кечқурун танлагани билан учрашувга чиқади, бахтга қарши бу учрашув уларга хуш кайфият тақдим этмайди. Ўсал ётган қондошлар бўлса, уларнинг ҳолидан албатта хабар олинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Куч-имкониятларни бўлар-бўлмасга сарфлаб қўйманг. Сизга ўзига ишонгандек ишонадиганлар диққат марказида қолишингиз эҳтимоли бор. Касбингиз доирасида ташкил этиладиган ҳар қандай кўринишдаги тадбирлар фақат наф келтиради. Муҳаббатда мақсадга фақат босимларсиз, агрессивликларсиз етишингиз тавсия этилади. Суйганингизга мулойим муносабатда бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

28 январ куни йўлингизда тўсиқлар юзага келади. Бундай вазиятда атрофдагилар билан маслаҳатлашган ҳолда иш тутишингиз лозим бўлади. Кечки пайт қариндошлардан бирининг муаммоси кайфиятингизни бузиши мумкин. Ёрдам беринг, қариндошларда ҳеч қачон қолиб кетмайди. Кечқурун оила даврасида дам олиш хайрли бўлади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: