Японлар пўстини ҳам суйиб еса бўладиган банан турини яратишди…

0

 

Япониядаги фирмалардан бири мутахассислари пўчоғини ҳам еб ташласа бўладиган банан турини яратиб, уни «Монгей» деб номлашди. Бу бананлар одатдагиларидан анча ширин ва пўчоғи худди салатдаги кўкат барги каби мулойим, мазали, юмшоқ. Мутахассислар бу бананларни дастлаб -60 даражали совуқда кўкартириб олишди. Кейин эса кўчатни одатий бананлар етиштириладиган тупроққа кўчириб ўтқазишди. Бу ерда ҳаво ҳарорати +26, 5 даража атрофида бўлади. Янги бананлар айни кунга келиб фирма бизнесини ҳаддан зиёд кучайтириб юборибди. Фирмадагилар ҳар бир «Монгей» деб номланган бананни 6 долларданга сотишмоқда. Улар келгусида кўчатлар кўпайтирилиб, маҳсулот хорижга ҳам экспорт қилиниши мумкинлигини таъкидлашди.

NY Post

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit