Ғофур Раҳимов AIBA президенти бўлди

0

AIBA нинг навбатдан ташқари ўтказилган конгрессида ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов президент лавозимига сайланди, деб ёзмоқда Uznews нашри.

Бундан бир мунча муддат олдин Ўзбекистон бокс федерацияси президенти, Осиё бокс федерацияси президенти лавозимларида фаолият олиб борган Ғофур Раҳимов юртимизда бокснинг ривожланиши учун муносиб ҳисса қўшган жонкуярлардан биридир.

AIBAнинг амалдаги президенти Франко Франчелли биз билан бир жамоада қолиб, ишларини давом эттиради, – деди Ғофур Раҳимов.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда AIBA президенти лавозимида фаолият олиб борган жануб Ву ҳам Тошкентда икки бор ташриф буюрган ва ўзбек боксига ўзгача “меҳри” борлигини айтган эди.