Грециялик олимлар 9 минг йил олдин яшаган қизнинг қиёфасини тиклашди…

0

 

Олимларнинг айтишича, бу қизнинг қолдиқлари 1993 йили археологлар тарафидан топилган. Маълум бўлдики, қиз эрамиздан аввалги VII асрда умргузаронлик қилган. Мутахассислар унга Авги дея ном беришди. Юнон тилидан таржима қилинганда, бу исм тонг маъносини беради.

Узоқ йиллик изланишлар, ҳаракатлардан сўнг ниҳоят Авгининг тўққиз минг йил олдинги қиёфаси тикланди. Қиёфа тиклангач, шу нарса маълум бўлдики, у ёш жиҳатидан тенгқурларига нисбатан анча катта кўринган. Пастки жағи олдинга ирғиб чиққан. Бунга сабаб шуки, ўша давр одамлари ҳайвон терисини юмшоқ чарм олиш ниятида уззукун тери чайнаш билан банд бўлган. Пешонаси кенглиги, юзлари ичига ботган кўйи ёноқ суяклари туртиб чиққани қиз жуда агрессив ва жаҳлдор бўлганидан дарак беради. Ваҳоланки, Авги яшаган даврда агрессив бўлмасдан яшашга сира имкон йўқ эди.

Мутахассислар қизнинг қиёфасини ўрганиш жараёнида у «цинга», яъни, тишлар муддатидан олдин оммавий тарзда тўкилиб тушиш хасталигидан азоб чекканини аниқлашди.

«Газета. ru»

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: