Туркия президенти Эрдўған Африндаги жанглардан сўнг Идлибга ҳужум уюштиришни режа қилмоқда…

0

 

Шу ҳақда Эрдўған чиқишларидан бирида гапириб ўтди. У айтдики, Африн курд отрядларига қарши урушнинг дебочаси. Идлибга юриш қилгач, ҳозиргидан-да ўн чандон кучлироқ, даҳшатлироқ ҳужумлар амалга оширилади.

— Биз фақат Африндаги курдларни йўқ қилиш билан чекланиб қолмаймиз, — деди Эрдўған. — Идлибда ҳам уларнинг маълум қисми яшамоқда. Улар ҳам Американинг ёлланма аскарлари ҳисобланади. Билиб қўйишсин, ҳозирги кунда худди 2015 йилги давлат тўнтаришига уринишлардан кейин бўлганидек, турк халқи бирлашди. Ва биз бирлашган ҳолда душманларимизни йўқ қиламиз…

Эслатиб ўтамиз, курдлар кеча расмий Дамашққа мурожаат этиб, Афринга қўшимча ҳарбий кучлар юборилишини сўрашган.

Туркия қўшинлари 20 январдан бери Африндаги курдлар отрядларини тинимсиз бомбардимон қилмоқда. Сурия чегара ҳудудларига Туркияга тегишли танклар келтирилган. Улар жанговар ҳолатда буйруқ берилишини кутишмоқда.

360tv. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit