«Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди»

0

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
– Агар Аллоҳ бир бандага яхшиликни хоҳласа, ўлимидан олдин уни поклаб қўяди.
– Банданинг покланиши қандай бўлади, дея сўрашди.
– Уни бир солиҳ амалга илҳомлантиради, тоинки унинг устида жонини олади, дея жавоб қилдилар.

Табароний ривояти, «Саҳиҳул-жомиъ», 306-рақамли ҳадис.

Ҳадиси шарифни ўқиб, яхши амал устида ўлишни ич-ичимдан хоҳладим. Чунки энг қўрқадиганим, ҳаёт поёнида ҳидоят йўлидан оғиб кетишдир.

Аллоҳ ҳаммамизга гўзал хотима насиб қилсин!

Мубашшир АҲМАД,

azon.uz