Жанубий Кореянинг «Samsung» компанияси «Samsung Galaxy S9» смартфонларини сотувга чиқаради…

0

 

Янги смартфонлар 2018 йил 25 феврал куни Барселонада ўтадиган кўргазмада кенг омма эътиборига ҳавола этилади. Мутахассисларнинг айтишига қараганда, «Samsung Galaxy S9» ўзига хос янги хусусиятларга эга. Техник жиҳатларига назар ташлайдиган бўлсак, у 5, 8 дюмли дисплей, 4 ГБ тезкор, 64 ГБ асосий хотирага эга. Электр қувватини симсиз технология орқали қабул қилади. Нам, чанг ва сувдан ҳимояланган. Бу сафарги смартфонларда 8- сидан фарқли ўлароқ, комплектга наушниклар ҳам киритилган. Лекин гап буларда ҳам эмас. Компания ихтирочилари «Samsung Galaxy S9» смартфонлари камерасида ўта юқори технология асосидаги сир яширинганига ишора қилишди. Бу сир нелигини улар кўргазма жараёнида ошкор этишмоқчи.

newsru. сom

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit