Кун кулгиси

0

Ўғил отасидан сўраяпти:
— Дада, қадимда эркаклар турмуш ўртоғини тўйдан кейингина танишган экан-а?
— Ҳозир ҳам шундай, тўйдан кейин кимлигини биласан уларнинг…

***

Ўқитувчи болалардан бирма-бир оилавий аҳволи тўғрисида сўрай бошлабди.
— Қани сен, тур-чи! Даданг нима иш қилади?
— Дадам солиқда ишлайди.
— Оилавий аҳволингиз қанақа?
— Ҳаммаси зўр!
Иккинчи болани тургизиб сўради:
— Сенинг-чи, даданг нима иш қилади?
— Ҳокимиятда ишлайди.
— Шароитинглар қанақа?
— О-о, класс!!!
Бир бола парта остига кириб кетай деб ўтирганмиш. Ўқитувчи уни кўриб:
— Сен нега беркиняпсан? Тур-чи!? Даданг нима иш қилади?
— Дадам тадбиркор.
— Оилавий шароитларингиз қанақа?
— Анави иккаласини дадаси бўлмаганди, биз ҳам зўр яшардик.

***

Нимага куёвларга 40 килограмлик қопни кўтаришда муаммо бўлади-ю, 50 килограмлик келинни кўтариш муаммо эмас?!

***

Бир куни афандини урушга олиб кетишибди.
Борган кунининг эртасидан бошлаб уч кун уруш бўлибди ва уруш тугабди.
Орадан йиллар ўтиб афандини невараси сўрабди:
— Буважон, уруш қандай бўлган?
— Э, биринчи куни биз немисларни роса қувладик. Иккинчи куни немислар бизни қувлади. Учинчи куни эса ўрмон қоровули келиб ҳаммани қувди… – жавоб берибди афанди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here