КУН КУЛГИСИ…

0

 

* * *

Арман радиосининг эркакларга фойдали маслаҳатлари:

— Агар бировнинг ҳолатига тушмоқчи бўлсангиз, ўз ҳолатингиздан чиққачгина бунга эриша оласиз.

— Агар бир ўқ билан икки қуённи урган бўлсангиз, иккови учун ҳам алоҳида-алоҳида жавоб берасиз.

— Агар чўнтагингизда бировнинг қўли борлигини пайқасангиз, милиция чақиришдан аввал ўйлаб кўринг: шим ўзингизникимикан?

— Ит агар ҳид олишни истамаган бўлса, билинг, ўша ҳиднинг нимасидир унга ёқмаган.

* * *

Аёллар худди болаларга ўхшашади. Нима десанг, «Йўқ» деб жавоб қилишни хуш кўришади.

Эркаклар ҳам болага ўхшашади. Шу жавобни жиддий қабул қилишади.

* * *

Раҳбар сафардан қайтгач, котиба унга деди:

— Иккита янгилик бор. Бири яхши, бири ёмон.

— Ёмонидан бошлайқол!

— Солиқчилар бизнинг ҳисоб рақамимизни музлатиб қўйишибди. Сиз тузган сўнгги шартнома иш бермайдиган бўлиб турибди. Хотинингиз сизга хиёнат қилди. Безорилар квартирангизни ўмариб кетишибди.

— Бўпти, энди яхшисини айт-чи!

— Биз яқинда фарзандли бўламиз, жоним!

* * *

Мактабда бир йиллик баҳолар қўйилган табелларни ўқувчиларга тарқатишди. Эшмат уйга келиб табелни отасига кўрсатаркан, бошини эгган кўйи деди:

— Дада, асосийси биз болаларингиз соғ-саломат бўлишимиз керак. Тўғрими?

* * *

Ўқувчи партадошига деди:

— Қара, анави янги келган қиз менга қараб кулиб қўйди.

— Э, сени биринчи кўрганимда менам кулавериб сал бўлмаса ўлиб қолаёзганман.

* * *

Чумоли хотинига деди:

— Онаси, мен фил билан қарта ўйнашга бораман. Ютқазганнинг миясига муштлашга келишганмиз. Нима деб ўйлайсан? Сўзида турармикан?

— Билмадим. Унинг ўрнида мен бўлсам, сўзимда турмасдим.

— Нега?

— Чунки, сизнинг муштингиз ўлгудай оғир.

* * *

Аёл дугонасидан сўради:

— Эрингнинг аҳволи қалай?

— Э, эрталабдан кечгача ваннахонага кириб балиқ овлайди. Нима қилишниям билмай қолдим.

— Вой, психиатр чақир!

— Тўғри, чақирсам бўлади. Аммо шундай балиқ егим келаяптики…

* * *

Психиатр жиннига деди:

— Сиз соғайдингиз. Билингки, энди сиз «писта» эмассиз. Бемалол уйга кетаверишингиз мумкин.

Жинни чиқиб кетиб бироздан сўнг қайтиб келди ва важоҳат билан қичқирди:

— Қаранг, товуқ ортимдан қувлаяпти!

— Писта эмаслигингизни биласиз-ку! Кетавермайсизми энди!?

— Мен-ку, биламан, лекин товуқ билмайди-да!

* * *

— Сиз эллик минг сўм миқдорида жаримага тортилдингиз. Ўйлайманки, бундан кейин телефон-автоматлар ичидаги пулларни ўғирламайдиган бўласиз.

— Тушундим, ўртоқ судья. Кечирасиз… Айтинг-чи, жаримани ўн сўмлик танга билан ҳам тўласам бўладими?

* * *

Талабалар ётоқхонада ўтириб телевизор орқали об-ҳаво маълумотини тинглашарди. Бошловчи эртага шамол Шимоли-Шарқ тарафдан эсишини айтгач, кўзларига ёш олиб шундай дейишди:

— Оббо, яна лекцияга бора олмас эканмиз-да!..

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: