Олимлар келгусида бизни пашшалар ҳужумидан буткул халос этишади…

0

 

Барча ёз ойларида майда, аммо чақувчи, инсон қонига ташна пашшалар дастидан азоб чекади. Америка олимлари бу даҳшатларни ўзларининг навбатдаги тадқиқотлари ёрдамида йўқотишга эришишди.

Аввало бир ҳақиқатни айтиб ўтишди. Уларнинг гапига қараганда, бошқа жонзотларда бўлгани каби пашшалар организмида ҳам дофамин моддаси мавжуд. Айнан дофамин мияни сергак торттириб қон сўришга, хавфдан қочишга ундаб туради. Шунинг учун пашшалар қайси одам қони ёқимсиз-у, қайси ширинлигини дофамин кўмагида аниқлай олишади. Қони ёқимсиз инсонлардан нари бўлишни маъқул кўради. Олимлар пашша организмидаги худди шу моддани йўқ қилиш орқали пашша чақишига барҳам бериш мумкинлигини аниқлашди. Шубҳасиз, тадқиқотлар давом этмоқда. Мутахассислар келгусида пашшалардаги дофаминни йўқ қилишга йўналтирилган алоҳида дори воситасини яратишади.

grifonsoft. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: