Кунни кулги билан бошланг!

0

Ҳайвонот боғида.
— Ойижон, филни сотиб олайлик!
— Ие, уни қандай қилиб боқамиз?
— Боқмаймиз! Ана ёзиб кўйишган-ку «Филга овқат бериш тақиқланади”, – деб

***

Кунларнинг бирида чол балиқ овлаб ўтириб, олтин балиқни ушлаб олибди.
— Тила тилагингни! Ҳаммасини бажо келтираман. Фақат мени қўйиб юбор…!
Чол дебди:
— Мени уч тилагим бор. Шулар қачон амалга ошса, сени денгизга қўйиб юбораман.
1. Қачонки бу аҳмоқлар сўнгги русумдаги iPhone ва данғиллама тўйлар қилиш учун кредитлар олишни бас қилса!
2. Қачонки айрим раҳбарлар ёлғон гапиришни бас қилса!
3. Қачонки коллеж ўқувчилари уйда унутиб қолдирган телефони учун ярим йўлдан орқага қайтишни бас қилса!
Ранги оқариб кетган балиқ чолга қараб:
— Мени тушликка емоқчимидингиз? – дермиш.

***

Учта аскар – рус, қирғиз ва ўзбек картада қимор ўйнаб ўтиришса, командир келиб кўриб қолибди. Аскарлар карталарни беркитишибди. Командир:
— Хизмат вақтида қимор ўйнаб ўтирибсизларми? деса,
Рус аскар:
— Ўйнамадим, ўлай агар, – дебди.
Қирғиз ҳам:
— Тил тортмай ўлай, картам умуман йўқ, – дебди.
Шунда ўзбек аскар:
— Ўртоқ командир, манави иккита ўликлар билан карта ўйнаб бўладими ахир…?! – дермиш.

***

— Раҳбарлик лавозимидан кетганингдан кейин, нима билан шуғулланмоқчисиз?
— Бу қанақа савол?! Одам ўлганидан кейин ҳам ишлармиди?!