Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

0

 

* * *

Болакай отасидан сўради:

— Дада, қишда лайлаклар иссиқ ўлкаларга учиб кетишадими?

— Ҳа.

— Унда мен январь ойида қандай туғилганман?

* * *

Ёдгорлик қаршисида бир арман йигит туриб олганча сўзланарди:

— Эҳ, қандай чиройли арман-а! Жуда ёш кетибди бечора!

— Қанақа арман? Бу, ахир, Пушкин-ку!

— Нега Пушкин бўларкан? Ана, ёзиб қўйишибди: «ГАЗОН ЗАСЕЯН»

* * *

Радиодаги эшиттиришдан:

— Энди, банк ходимлари учун ишлаб чиқаришда асқотадиган жисмоний машқларни бошлаймиз! Қани, ўртоқлар, оёқлар елка кенглигида бўлсин, қўлларингиз билан бошингизни қучиб деворга юзингиз билан ўгирилинг!

АРМАН РАДИОСИГА МУҲИМ САВОЛЛАР:

* * *

— Саволга савол билан жавоб қайтарадиган одамни ким деб аташ керак?

— Ундайлар ё жуҳуд, ёки имтиҳон топшираётган талаба бўлса керак.

* * *

— Аёлнинг кўричаги қай томонида бўлади?

— Кираверишдан чапда.

* * *

— Қайси овқат умуман калориясиз ҳисобланади?

— Кўз билан ейиладигани.

* * *

— Емайди, ичмайди, лекин ўсишдан тўхтамайди. Бу нима?

— Нарх-наво.

* * *

— Нега Австралия итлари дунёда энг тез югурадиган итлар ҳисобланади?

— Чунки, Австралияда дарахтларнинг оралиғи бошқа давлатлардагига нисбатан узоқ.

* * *

Камерага янги маҳбусни олиб киришди. У бошқа маҳбусларга деди:

— Қўрқманглар, мен бу ерда икки ҳафтагина яшайман холос.

— Нима сабабли қамалдинг?

— Хотинимни онаси билан бирга сўйиб ташладим.

— Шунга икки ҳафтагагина қамашдими?

— Йўқ, икки ҳафтадан кейин мени осишади.

* * *

Бир йигит кечаси катта кўчада кетаётганди. Рўпарасидан девдай эркак чиқиб мулойим оҳангда сўради:

— Ошна, соат неча бўлди?

— Ўн икки.

— Ў соатинг зўр-ку, қани, буёққа чўз!..

— Вой-до-од! Ёрдам беринглар-а-ар!..

— Ие, ҳали тишларинг ҳам тилламиди?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit