Тошкентда сумка ичида кўчага ташлаб кетилган чақалоқ топилди

0

Тошкент шаҳрининг Сергели туманида 27 январь куни соат 14:00 ларда Лутфикор 4-тор кўчасида яшовчи фуқаро уйи олдига яқинлашганида спорт сумкасига солинган, янги туғилган ўғил бола чақалоқ топиб олиб, ИИБга хабар берган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, чақалоқ шифохонага ётқизилган. Унинг онасини аниқлаш чоралари кўрилган.