Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 31 январ куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун қўшимча билим олиш, малака ошириш муваффақиятли кечади. Тушдан кейин яқин ўтмишда танишганингиз бир инсон билан муҳим учрашувни бошдан кечирасиз. Кун давомида тингловчи ролини ижро қилинг. Намойишкорона чиқишлар сизга бугун наф бермайди. Куннинг иккинчи ярмида бир вазият юзага келади, унга сиз илгари эътиборсиз бўлгандингиз. Бугун эса бир олам илиқ таассурот олишингиз кутилади. Асабни асранг! Асаб томирлари қайта тикланмайди.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

31 январда кайфиятингиз аъло даражада бўлади. Қувноқ, одамохун, шинавандага айланасиз. Шу кайфият сизга кун давомида янги ва фойдали танишувларни ҳадя этади. Асосийси, мартабангиз ошишида муҳим рол ўйнаши кутилаётган деталларни эътибордан четда қолдирманг. Касбни ўзгартириш, тоғ ён бағрига чиқиб дам олиш, келажак режалар тузиш бугун муваффақиятли кечади. Кечқурун жуфтингиз ё бўлғуси жуфтингиз сизга ажойиб бир хушхабар тайёрлаб қўйиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун азалдан жанжаллашиб, баҳслашиб, сира тил топиша олмай келган инсонлар билан муросага келишингиз зарур. Эмоция домида қолиб кетманг. Аксинча, уни ўзингизга бўйсундиринг ва жиловлаб қўйинг. Ўзингизни ҳамиша қўллаб-қувватлайдиган одамларга меҳр ва ҳурмат бажо айланг. Жуфтингиз билан муносабатлар қандай кечиши фақат сизга боғлиқ. Ўзингиз танланг ва муносабатни кўнглингиздагидек ўрнатинг. Саломатликни эҳтиётланг. Овқатланишда эҳтиёткорликни қўлдан берманг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

31 январда ишда сизга нафи тегадиган имкониятлар эшиги очилиши мумкин. Буни ўз вазифангизни бажариш жараёнида ўзингиз пайқайсиз. Қолаверса, куннинг иккинчи ярмида янги танишувлар кутади. Шахсий ҳаётингиз ўтган кунлардагига нисбатан янада ёрқин тус олиши кутилади. Гап молия масаласига келиб тақалса, атрофдагилардан ёрдам сўраб овора бўлманг. Ундан кўра қалбингизга мурожаат этинг. У сизга тўғри йўл кўрсатади. Бировдан қарз олиш, пул жамғариш бугун муваффақият келтирмайди. Саломатликни эҳтиётланг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Илож қанча, худонинг куни-да. Ҳар куни адо этадиган ишингизда дафъатан муаммолар пайдо бўлади, кунингиз деярли хавотирлар, безовталик қуршовида ўтиши мумкин. Ҳамкасблар билан келишмовчиликлар юзага келиши, молиявий операциялар чаппасига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Бироқ кечқурун барча дардлар арийди, асабингизни қақшатиб бўлса-да, пуллар сизни қидириб келади. Муаммолар бартараф этилади. Оила аъзоларингиз сизга ҳаққоний меҳр ва муҳаббатини изҳор этади. Кўрмагандек бўласиз-қоласиз.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

31 январ куни спортнинг экстремал турлари билан шуғулланманг, ўзингиз яшаб турган шаҳар ё қишлоқдан узоқ муддатга кетиб қолманг. Бу амаллар сизга фақат кўнгилсизлик келтиради. Жуда илож қолмаган пайт шахсий автомобилингиз бўлса, бирровга чиқиб, ишларни битириб келишингиз мумкин. Шунда ҳам серқатнов йўлларда эҳтиёт бўлишингиз тавсия қилинади. Сурункали хасталикка чалинганлар саломатликлари ҳақида қаттиқроқ қайғурсинлар.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Кунингиз хайрли кечади иншооллоҳ. Арзимаган майда-чуйда ишлардан ҳам кўзланган даромадни ола биласиз. Ҳақиқатни узоқлардан изламанг, у шундоқ ёнингизда турибди. Бу асосан шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ. Кечқурун одам кўп тўпланадиган жойларга борманг, оммавий тадбирларда иштирок этишдан воз кечинг. Дам олишга, эртанги кун учун куч йиғишга ҳаракат қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

31 январда ишларингиз режалаштирилганидек кетмаслиги асабингизни бузиши мумкин. Аммо бунинг ўзига хос сабаблари бор. Уларни топишга, аниқлаб, чорасини кўришга ҳаракат қилинг. Саломатлигингизни назоратда ушланг. Врач кўригидан ўтиб қўйиш ҳам зиён қилмайди. Айниқса, анча вақтдан бери бирор ерингиз оғриб азоб бераётган бўлса, охирини кутиш ярамайди. Дўстлар билан хурсандчилик қилиш бугун кўнгилсизлик ҳадя этади. Молиявий масала билан қаттиқроқ шуғулланинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Пул масаласи тобида бўлиши кутилади. Бу руҳий ҳолатингиз яхшиланишига туртки бўлади. Молиявий муаммоларни ўйлаб анчадан бери асабийлашардингиз. Бугун асабларни бўшаштириб, чуқурроқ, эркинроқ нафас олиш фурсати етди. Кимдир куннинг иккинчи ярмида сизга сердаромад иш таклиф этиши мумкин. Иллюзия гирдобида қолмаслик учун бу масалада яқинларингиз билан маслаҳатлашишингиз тавсия қилинади.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

31 январ куни тадбиркорларимиз баъзи ҳамкорлар билан муносабатларга нуқта қўйишлари мумкин. Лекин кейинчалик эҳтиёт бўлинг. Тағин улар сизни балога гирифтор этиш ҳаракатида юрган бўлмасин. Шахсий ҳаётингизда сукунат ва аҳиллик ҳукм суради. Моддий аҳволингиздан ҳам нолишга асосингиз бўлмайди. Шахсий машинангизда бирор ёққа бориш керак бўлса, бошқа кунга қолдиринг. Саломатлигингизни ҳамиша назорат қилишдан тийилманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Ишхонангиздаги фаолиятингиз доирасида янги ва қулай имкониятлар пайдо бўлади. Уларни маҳкам тутиб қолишингиз керак. Сиздан-да омадлироқ одамни кўрсангиз, фақат ҳавас қилинг. Дўстларнинг бири билан бўлиб ўтган суҳбатдан кейин қаттиқ ранжишингиз эҳтимоли бор. Кечқурун енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

31 январ куни шубҳали туйилган одамлар билан муносабатга киришманг. Бу муҳаббатга ҳам, ишга ҳам алоқадор. Олис келажак ҳақида режалар тузманг. Жуда бўлмаса, бу режаларнинг оқибати нимага олиб келишини хомчўт қилиб олинг. Азартли ўйинларга берилиш бугун фақат йўқотишлар, кўнгилсизликлар тақдим этади холос.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here