Дунё экстрасенслари хабар қилади: 2018 йил 31 январ ярим тунда ерликлар кўк ва қон рангидаги доғларга эга тўлин ойни кўришлари кутилмоқда…

0

 

Шу ҳақда ўтган йил декабрида ҳам Европа, Америка экстрасенслари, уфологлари алоҳида тўхталиб ўтишган. Яна шуни алоҳида таъкидлашганки, ойнинг ўзига кўк ва қон рангини сингдирган ҳолда чиқиши ер юзида жиддий офатлар пайдо бўлишини таъминлаши мумкин. Бундай вазият ноанъанавий ой чиқиш арафасида ва чиққандан кейин кузатилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас. Агар бу гапларга жиддийроқ эътибор берилса, ўтган ҳафтада Аляскада магнитуда кучи 7, 8 баллга тенг кучли ер силкиниши содир бўлгани ёдга тушади. Зилзила ҳақиқатан жуда кучли эди. У Тинч океанида тўфонлар юзага келиш хавфини туғдирди. Ўтган йили ҳам ой ва қуёш тутилиши Америка қитъасида зилзила ҳамда сув тошқинларини келтириб чиқарганди.

Мутахассислар 31 январда кузатилиши кутилаётган кўк ва қон рангини ўзига сингдирган тўлин ой сўнгги бор бундан 152 йил олдин кўзга ташланганини айтиб ўтишди.

u-f. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit